Latest news

13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  1 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  4 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  12 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1

ЕЧЛ. Бешинчи турда қайси клублар кейинги босқчига чиқиши мумкин? News

ЕЧЛ. Бешинчи турда қайси клублар кейинги босқчига чиқиши мумкин?

Европа чемпионлар лигасида 5та клуб 1/8 финалга чиқиб бўлди, 12та клуб эса 22 ва 23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган 5-турда бу ишни амалга ошириши мумкин.

Плей-оффга чиқиб бўлганлар: "Арсенал", "Пари Сен-Жермен", "Атлетико", "Бавария", "Боруссия" Дортмунд
Бешинчи турда плей-оффга чиқиши мумкин: "Бенфика", "Наполи", "Бешиктош", "Барселона", "Манчестер Сити", "Монако", "Байер", "Реал", "Лестер", "Порту", "Севилья", "Ювентус"
Имкониятни йўқотганлар: "Лудогорец", "Базель", ПСВ, "Ростов", "Брюгге", "Динамо" Загреб, "Легия"

Гуруҳлардаги вазиятлар:

Ушбу мақоладаги рақамлар УЕФА томонидан тақдим этилган.

Сешанба, 22 ноябрь: ЦСКА - "Байер" учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00да, қолган ўйинлар 00:45да бошланади

"E" гуруҳи: ЦСКА (2 очко) - "Байер" (6), "Монако" (8) - "Тоттенхэм" (4)

"Монако" плей-оффга чиқиши учун дуранг етади. Монегасклар агар бугун ютишса ва "Байер" юта олмаса гуруҳда биринчи бўлишади.
"Байер" бугун мағлуб бўлмаса ва "Тоттенхэм" ютқазса 1/8 финалга чиқади.
ЦСКА гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолиши учун бугун ғалаба қозониши шарт.

"F" гуруҳи: "Боруссия" Дортмунд (10, чиқиб бўлган) - "Легия" (1), "Спортинг" (3) - "Реал" (8)

"Боруссия" ғалаба қозонса ва "Реал" очко йўқотса гуруҳда биринчи ўринни нақд қилади.
"Реал" 1/8 финалга чиқиши учун дуранг етади, "Спортинг" эса плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотади.


"G" гуруҳи: "Копенгаген" (5) - "Порту" (7), "Лестер" (10) - "Брюгге" (0)

"Лестер" 1/8 финалга чиқиши учун дуранг ёки "Копенгаген"нинг мағлубияти етарли бўлади.
"Порту" ғалаба қозонса 1/8 финалга йўл олади.
Учинчи ўрин учун имкониятни сақлаб қолиши учун "Брюгге" ўзи ғалаба қозониши ва "Копенгаген" ютмаслигини кутади.

"H" гуруҳи:
"Севилья" (10) - "Ювентус" (8), "Динамо" Загреб (0) - "Лион" (4)

"Севилья" 1/8 финалга чиқиши учун дуранг етарли. Ғалаба биринчи ўринни нақд қилади.
"Ювентус" ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади, ёки "Лион" очко йўқотса.
"Лион" дуранг ўйнаса учинчи ўринни нақд қилади. "Динамо" учинчи ўринга имкониятни сақлаб қолиш учун ютиши керак.


Чоршанба, 23 ноябрь: "Ростов" - "Бавария" учрашуви 22:00да бошланади, "Бешиктош" - "Бенфика" учрашуви 22:45да бошланади, қолган ўйинлар 00:45да бошланади.


"A" гуруҳи: "Арсенал" (10, чиқиб бўлди) - "Пари Сен-Жермен" (10, чиқиб бўлди), "Лудогорец" (1) - "Базель" (1)

Лондондаги ўйин ғолиби биринчи ўринни нақд қилади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида тугаган.
Софиядаги баҳс ғолиби учинчи ўринни нақд қилади. Биринчи баҳс 1:1 ҳисобида якунланган.

"B" гуруҳи: "Бешиктош" (6) - "Бенфика" (7), "Наполи" (7) - "Динамо" Киев (1)

"Бенфика" ғалаба қозонса плей-оффга чиқади.
Агар "Бенфика" ютса, "Наполи" ҳам ўзи ғалаба қозонса кейинги босқчига чиқади.
"Бешиктош" ўзи ютса ва "Наполи" 3 очко ололмаса плей-оффга чиқади.
"Динамо" агар ўзи ғалаба қозониб "Бешиктош" очко йўқотса имкониятни сақлаб қолади. Мағлубият ва дуранг Киев клубини 3-ўриндан ҳам мосуво қилади.


"C" гуруҳи: "Селтик" (2) - "Барселона" (9), "Боруссия" Менхенгладбах (4) - "Манчестер Сити" (7)

"Барселона" ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади. Агар "Манчестер Сити" ютқазаса Каталония клубига дуранг ҳам етади. "Барса" агар ўзи ютса ва "Сити" уч очко олмаса биринчи ўринни нақд қилади.
"Сити" ғалаба қозонса плей-оффга чиқади.
"Боруссия" дуранг ўйнса ва "Селтик" ютқазса Германия клуби учинчи ўринни нақд қилади.
Плей-оффга имкониятни сақлаб қолиш учун "Селтик" ғалаба қозониши ва "Сити" ютмаслигини кутиши керак. Агар "кельтлар" бу турда Менхенгладбах клубидан кам очко олишса охирги поғонадан кўтарила олишмайди.

"D" гуруҳи: "Ростов" (1) - "Бавария" (9, чиқиб бўлди), "Атлетико" (12, чиқиб бўлди) - ПСВ (1)

"Бавария" ва "Атлетико" плей-оффга чиқди. Агар мадридликлар бу турда "Бавария"дан кўп очко олишса биринчи ўринни нақд қилишади.
Учинчи ўрин тақдири сўнгги турда ПСВ - "Ростов" ўйинидан кейин маълум бўлади. Биринчи ўйинда бу клублар дуранг ўйнашганди - 2:2. Бешинчи турда қандай натижа қайд этилса ҳам улар орасидаги фарқ 3тадан ошмайди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика