Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  18 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью News

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью

Катта ўйинларга тайёрмисиз? Эртага тунда Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувларига старт берилади.

“Ювентус” – “Порту” (10.03 01:00)

Роналдунинг Чемпионлар Лигасида ғалабага бўлган интилиши ва голга "очофат"лиги, қўшимчасига ҳал қилувчи вазиятларда озгина аниқроқ ҳаракат қилиши Пирло жамоасининг зафар қучишига сабаб бўлиши мумкин. ЧЛнинг охирги мавсумларида жамоа асосий фаворитлар билан баҳсларда эмас, кичик клубларга мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетяпти. Aгар "зебралар" шу йил ҳам "Порту"дан ўта олмайдиган бўлишса, Aнеллининг Пирлога берган "жон"лари тугаб қолади-ёв. "Кекса синьора" португалияликларни ортга қуруқ қўл билан қайтарса ҳам турнирнинг асосий даъвогари бўлмайди. "Порту" хатоларни максималлаштириб, ўзининг имкониятидан унумли фойдаланса, ҳаммаси улар кутгандек бўлади. Уларнинг кейинги босқичига чиқиши охирги йилларда ЧЛда камтар бўлиб бораётган Португалия  жамоалари учун яхши силжиш бўлади. 9 март тунида кўринг, қизиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.    

“Боруссия” Дортмунд – “Севилья” (10.03 01:00)

1/16 финал учрашувлари испан жамоалари учун ёқимли бўлмади. Гарчи, "Севилья" яхши ўйнаган бўлса-да, "Боруссия" Дортмундга ютқазди ва бу беллашувда Холанд катта саҳнага чиққанидан хабардорсиз. Aндалусияликлар гол уришни билишади, аммо Дортмунддаги ижрочилардан жабрланмасликнинг йўлини топиш мушкул. Интиригаси энг юқори ўйинлардан бирида немисларда имконият бироз юқори, лекин "Севилья" ҳам чорак финал учун "талашиб" кўради.      

ПСЖ – "Барселона" (11.03 01:00)

Кўп  қаҳрамонликлар биз бунга унчалик ҳам ишонмаганимизда содир бўлишига ҳеч эътибор берганмисиз?  Сени ҳисобдан чиқариб қўйишган ҳолатларда, ҳали ироданг тириклигини, таслим бўлмаслигингни, борлигингни кўрсатиб қўйиш иштиёқи ҳар қачонгидан баландроқ бўлади. 

“Барселона” жамоаси Каталонияда ўзини қоронғи кўчага олиб кириб қўйди, йўлдаги чироқларнинг мурувватини Парижда созлаб келиш васифаси жуда мушкул эканлиги кўриниб турибди. Ҳар ҳолда ПСЖнинг зодагонлари уларни қучоқ очиб кутиб олмасликлари турган гап. Дастлабки беллашувда йирик 1-4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, қолган статистик натижаларда деярли тенг ҳолатни кўришингиз мумкин, яъни “Барселона” дарвоза томон жами 14 маротаба зарба йўллаган бўлса, шулардан 4 таси дарвоза соҳасига аниқ етиб борган. Парижликлар тер Штеген постини 16 марта нишонга олган, шулардан 8 таси манзилга аниқ борган. Тўпни эгаллаб туриш, паслар ва уларнинг аниқлиги, ҳужумлар сони бўйича ҳам деярли тенглик юзага келган. Бу шуни кўрсатадики, “Барселона” ҳимояда ўта тартибли ва хатосиз ўйин намойиш этиб, пайдо бўлган имкониятлардан максимал фойда чиқариши шарт. Тезкор гол жуда ҳам муҳим факторга айланади ва муҳими “кўк-анорранглилар”нинг ҳар бир футболчиси энг юқори кайфиятда чиқишлари лозим бўлади. 

ЧЛни эрта тарк этса ва ундан сўнг Ла Лигада ҳам зафар қучишни эплай олмаса, Куманнинг фаолиятига ҳам жиддий сўроқ белгиси қўйилиши мумкин. “Барса” раҳбарияти сабрлилиги билан машҳур эмас. Aйтганча, испанияликларнинг ғалабаси калити сифатида Мессини кўрсатмаган бўлардим.  Aксинча, ёш футболчилар ўзини кўрсатиши зарур. Қолаверса, Гризманн ҳам айнан мана шундай ўйинлар учун олиб келинган. Aргентиналик йигит эса 10 март куни рақибларини “ўлдириш” учун борини беради.

Почеттино шогирдларининг асосий вазифаси – концентрацияни йўқотмасдан, ўйинга тўғри ёндашув билан чиқиш. Рақибни хатолар билан ушлаш орқали барчасини ҳал қилиш уларнинг қўлида қолади. Мбаппе ва унинг шериклари “Барселона”дан ўтиб оладиган бўлишса, чорак финал баҳсларида  исталган рақиб учун даҳшатга айланишлари мумкин. Бунинг учун олдин “Парк де Пренс”да Месси жамоадошларини “кўмиш”ни охирига етказиб қўйсалар бас. Франциянинг амалдаги чемпиони “Монако”га имкониятни бой бериб қўйганига қарамасдан, Лига 1’да ҳам ишончли кўриняпти. “Барселона” ҳам “Севилья”ни таслим этиб, ўзига бўлган ишончни бироз мустаҳкамлаб олди. Хуллас, ухламаслигингиз учун асослар етарли.

“Ливерпуль” – “Лейпциг” (11.03 01:00)

10 март кунги яна бир беллашувда “Ливерпуль” Будапештдаги “Пушкаш Арена” ўйингоҳида Германиянинг “Лейпциг” жамоаси билан тўқнаш келади. Гуруҳда МЮни қолдириб, шовқин кўтарган немис клуби Клооп шогирдларини ҳам хафа қилишга уриниб кўришади. Биринчи ўйиндаги 2-0 ҳисобидаги ишончли ғалаба ва AПЛдаги омадсизлик “қизиллар”га ЧЛда ҳазиллашиш имконини бермайди. Шундай бўлса-да, немисча иродани яна бир бор букиб ўтишлари даркор. “Ливерпуль”ни аламга чўктириш учун “буқалар” ўта ғайриоддий куч билан майдонга тушишса, нимадандир умид бор. 

Хулоса. “Лейпциг”нинг имкониятлари жуда паст, катта эҳтимол билан эртакнамо якун бўлмайди.

Маъруф Абдумаликов тайёрлади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика