Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

ЕЧЛ. "Байер" - "ПСЖ" ўйини олдидан News

ЕЧЛ. "Байер" - "ПСЖ" ўйини олдидан

Бугунги футбол кечасини "Байер" - "ПСЖ" ўртасидаги баҳс ҳам безаб беради десак бўлади.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинида ушбу жамоалар рўбаро бўлишганидаёқ, кўпчилик Париж жамоасига нисбатан осонроқ рақиб тушди дейишганди. Бу жамоалар таркибига назар ташласак, албатта ПСЖ жамоасидаги кўплаб ёрқин юлдузларга кўзимиз тушиши табиий. Бу борада Лоран Блан шогирдлари анча тажрибали ҳисобланишади. "Байер" таркибида асосан футболга чанқоқ ёшлар ва бир неча етарли тажриба эга футболчилар жамланишган. Златан Ибрагимович ёки Эдисон Каванидек ижрочилар йўқ бўлсада, Сон Хин Мин ва Эмре Жан каби иқтидорли ёшлар эга Леверкузенликлар. "Байер"ни устунроқ жиҳати бу уларнинг ўз майдонларида ўйнашлари ва ўз мухлислари кўмагига таянишлари деб айтиш мумкин.  Сами Хююпя ўз жамоаси билан бу мавсумда ҳар икки фронтда ҳам яхши иштирок этмоқда. Леверкузенликлар чемпионатда иккинчи поғонада бораётган бўлишса, Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашгани бунга мисол бўла олади. Бу ўйин фаворити ПСЖнинг ишлари ҳам аъло даражада. Бу клуб Франция чемпионатида пешқадамликни сақлаб турибди ва жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам  ўз олдига катта мақсадларни қўйган.

"Байер" ҳимоячиси Спахични бугунги ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Шунингдек, "ПСЖ" клуби снайпери Эдисон Кавани ҳам ўз жароҳатини даволаш билан банд.
Бугунги беллашувда ҳар иккала жамоа ҳам иложи борича кейинги баҳсга қадар ўз имкониятларини яхшилаб олишга ўриниб кўришади.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал.
"Байер" - "ПСЖ"
Тахминий таркиблар:
"Байер":
Лено, Хильберт, Топрақ, Волльшайд, Сэм, Гуардадо, Кастро, Рольфес, Бендер, Кисслинг, Сон Хин Мин.
"ПСЖ": Сиригу, Максвелл, Тиаго Силва, ван дер Виль, Маркиньос, Матюиди, Вератти, Моура, Мотта, Ибрагимович, Лавеззи.
Бошланиш вақти: 00:45 (НТВ-ПЛЮС Футбол2)

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика