Дюгарри: "Каванининг ўрнида бўлсам, Мбаппенинг бошига мушт туширардим!"
04 mar 2020 22:56
News
Дюгарри: "Каванининг ўрнида бўлсам, Мбаппенинг бошига мушт туширардим!"
"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппени танқид қилди.
Ўйинлардан бирида Мбаппе Эдинсон Каваниниг узатмасидан кейин рақибларини масхара қилиб гол уришга ҳаракат қилганди. 21 ёшли француз "рабона" услубида тўп киритимоқчи бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмади.
"ПСЖ учун 200та гол урган 32 ёшли Каванининг ўрнида бўлсам, Мбаппени кийим алмаштириш хонасида кутиб турардим ва у етиб келганида бошига мушт туширардим!", – деди Дюгарри RMC телеканалининг жонди эфирида.

Маълумот учун, Мбаппе Франция чемпионатининг жорий мавсумида 20та ўйинда майдонга тушиб, 18 гол, 6та голли узатмага муаллифлик қилган.
Link :
Source : RMC Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments