Latest news

23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:44ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  14 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  11 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  6 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  20 21:23"Истанбул Башакшехир" — "Антальяспор": Асосий таркиблар маълум  12 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  9 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  61 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  17 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  16 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  3 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1

ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди News

ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди

“Бунёдкор” ўқув-машғулот майдонларида ДХХ кубогининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

2021 ва 2022 йилларда республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилди. 

Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда. Шу боис, мусобақани анъанавий тарзда ўтказиб бориш ва келгусида қизлар ўртасида ҳам мини-футболни ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган эди.

Ушбу мақсадда жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.

  • Биринчи босқич – туман ва шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.
  • Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди. Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёшлар аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, бу йилги мусобақалар доирасида республика бўйича 98 та футбол майдонлари ва спорт объектлари таъмирланди.

Республика босқичи  21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни “Жар” стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.


Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.





Бугун-эрта тонгдан мини футбол ва футбол бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика