Latest news

02:20Евро-2024. Чорак финал йўлида чақмоқ ҳам Германияни тўхтата олмади!  37 01:38Расман: "Марсель" Де Зерби билан 3 йиллик шартнома имзолади  1 01:03Ламин Ямаль 250 миллион еврога сотилиши мумкин?!  5 00:45Евро-2024 1/8 финал. Швейцария - Италия 2:0, Спаллетти ҳам, Скамакка ҳам хеч нарса қила олишмади.  0 00:24Гол ва ассист қайд этган Варгас Швейцария – Италия баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 23:24ҚПЛ. "Қайрат" "Астана" устидан иродали ғалабага эришди, Йўлдошев эса...  2 23:16ҚПЛ. "Ордабаси" камбэк қайд этди ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Яхшибоевдан гол!  0 22:53Евро-2024. Швейцария амалдаги чемпионни мағлуб этиб, дастлабки чорак финалчига айланди  61 22:41"Бетис" "Бавария" собиқ футболчисини харид қилди  0 22:08МЮ "Бавария" футболчиси билан музокараларни бошлади  1 21:41"Барселона" 23 ёшли футболчисини текинга қўйиб юборди  0 21:11"Интер" ва "Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Саудия лигасига йўл олиши мумкин  1 20:31Карвахаль: "Реал"дан сўнг ҳеч бир Европа клубига ўтмасликка кафолат бераман"  13 19:42Уилсон Раж Перумал: "Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари мундиалга йўл олишади. Иордания Ироқдан кучлироқ. Саудия эса плей-офф орқали ЖЧга йўл олади  6 19:18"Футбол олами". "Андижон" - "Навбаҳор" 3:0 ёхуд Самвел Бабаяннинг охирги ўйини — Суперлиганинг 13-тури ҳақида барчаси  0

Душан Савич: "Пахтакор"га қайтишни истайман" News

Душан Савич: "Пахтакор"га қайтишни истайман"

Тошкентнинг "Пахтакор" клубида сербиялик Душан Савич жуда қисқа вақт фаолият олиб борганидан барчанинг хабари бор.

Душан фаолияти давомида илк бор Сербия клубида ўйнамоқда. Ҳужумчи Сербиянинг "Земун" жамоаси билан йил бошида шартнома тузган. Биз Душан билан боғланиб "Пахтакор"даги дамлари ва фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- Душан аввалам бор ассалому алейкум.

- Ваалейкум ассалом.

- Душан "Пахтакор" ҳақидаги янгиликларни, собиқ жамоангиз иштирокидаги ўйинларни кузатиб боряпсизми?

- Мен ҳар доим "Пахтакор"ни кузатиб бораман. Лекин сўнгги пайтларда бироз вақтим тиғиз бўлгани учун камроқ эътибор беряпман.

- "Пахтакор" жамоасида ўтказган дамларингизни қандай ёдга оласиз?

- Мен ўзимни "Пахтакор" таркибида жуда ҳам бахтли ҳис қилганман. Фаолиятимда "шерлар" билан бироз кўпроқ вақт қолмаганимдан афсусдаман. Бор йўғи 4 ой "пахтакор" жамоаси сафида тўп тепганман. Мен "Пахтакор" ва пойтахтингиз Тошкент шаҳрини ҳеч қачон унутмайман. Мана шундай бой тарихга эга жамоа сафида фаолият олиб борганимдан хурсандман. У ерда барча нарса мени қониқтирган. Жамоа таркибида яхши ўйинларнимни ўтказганман, рақиблар дарвозасига голлар урганман. Мен "Пахтакор" таркибида кўпроқ вақт ушланиб қолишни хоҳлагандим, афсуски бундай бўлишини тақдир истамади.

- Агарда сизга Ўзбекистон жамоаларидан таклиф бўлса, чорловни қабул қиласизми?

- Агарда яхши таклиф бўлса, нима учун қабул қилмаслигим керак? Ўзбекистонда кўпроқ техникага таянилган футбол ўйнашади. Бу эса менга ёқади. Мен Сербия чемпионатида иштирок этувчи "Земун" жамоаси билан ёзгача шартнома имзоладим. Фаолиятим давомида биринчи маротаба Сербия супер лигасида иштирок этаяпман. Орадан 14 йил ўтгандан сўнг ватанимга қайтдим.


- Юқорида яхши таклиф бўлса Ўзбекистонга қайтишим мумкин, дея фикр билдирдингиз. "Локомотив" ёки "Бунёдкор" сизни чорласа иккиланмасдан Тошкентга ташриф буюрасизми?

- Агарда Ўзбекистон чемпионати грандларидан чорлов бўлса жуда ҳам хурсанд бўлардим. Лекин, кўпроқ "Пахтакор"га қайтишни истайман.

- Айни дамда "Пахтакор" жамоасини Шота Арвеладзе бошқармоқда. Бундан хабарингиз бўлса керак?

- Албатта, хабарим бор. Шота Арвеладзе ажойиб футболчи бўлган. Ҳозирги кунда жуда ҳам яхши мутахассислардан бири.

- Сиз "шерлар билан ОЧЛ мусобақасида иштирок этгансиз. "Пахтакор" бу йилги ОЧЛ мусобақасини "плей-офф" босқичида тарк этди. Бундан ҳам хабарингиз бўлса керак?

- Мен собиқ жамоамни гуруҳ босқичига чиқа олмаганини сиздан эшитяпман. "Пахтакор" Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу йилги ОЧЛ мусобақаси гуруҳ босқичига чиқа олмагани мен учун ёмон ҳолат. Аммо бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Ҳозир ҳам аввалги даражангиздек футбол ўйнай оласизми?

- Албатта, ўйнай оламан. Айни дамда 32 ёшдаман. Бу шунчаки рақамлар. Лекин ўзимни жуда ҳам яхши ҳис қиляпман.

- "Пахтакор"дан кетганингиздан сўнг, Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларидан таклифлар бўлганми?

- Жиддий таклиф бўлганини эслай олмайман. "Пахтакор"ни тарк этганимдан сўнг Украина чемпионатида ўйнадим, ундан сўнг Қозоғистондан яхши таклиф бўлди.  



ДУШАН САВИЧ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

Туғилган йили - 1985 йил 1 октябрь

Фуқаролиги - Македония, Сербия

Бўйи - 177 см

Вазни - 69 кг

Позицияси - Ҳужумчи

Ҳозирги клуби - "Земун" (Сербия)

Ўйнаган жамоалари - "Беласица", "Победа", "Вардар", "Работнички", "Брашов", "Инчхон Юнайтед", "Пахтакор" ,"Волинь", "Говерла", "Кайсар", "Славия", "Жетису", "Тобол", "Актобе". Душан Савич айни дамда "Земун" жамоасида фаолият олиб бормоқда.



МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ФАОЛИЯТИ

Македония миллий терма жамоасида 2007 йилдан 2013 йилга қадар фаолият олиб борган



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика