Latest news

16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  0 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  2 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  8 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  1 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  4 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  22 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  12

Дурбек Камолов: “Ҳеч бир ўйин осон ўтгани йўқ” News

Дурбек Камолов: “Ҳеч бир ўйин осон ўтгани йўқ”

Алексей Евстфаеев бошчилигидаги U-19 ёшлар терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш учрашувларида иштирок этганидан хабарингиз бўлса керак. Айтиш керакки, ёшларимиз ўтказилган ўйинларда қониқарли натижа қайд этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.
Ушбу жамоа сафида тўп тепган Дурбек Камолов аслида Жиззах вилоятида таваллуд топган бўлсада,  “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Биринчи мураббийи Дилшод Андаев эканлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Камолов U-19 ёшлар терма жамоамиз таркибида Қатарда учта ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳслар давомида Дурбек ўзидан яхши таассурот қолдирди.

- Бундай халқаро мусобақада илк бор иштирок этишим эди – дея гап бошлади Камолов.

- Қолаверса ёшлар терма жамоамиз билан бу хорижга иккинчи сафарим эди. Бундан олдин, БААга йиғин ўтказиш учун боргандик. Қатар эса мен учун иккинчи хориж сафари бўлди. Шу боис дастлаб бироз хаяжон босди. Лекин кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетди.

- Терма жамоамиздаги муҳит жуда яхши. Барча футболчилар билан ҳудди бир оиладекмиз. Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам бир-биримиз билан муносабатларимиз жуда яхши. Киришиб кетишимиз осон кечди. Муваффақиятимизнинг асосий омили ҳам аҳиллигимиздадир.

- Ўтказган ўйинларимиз хусусида айтадиган бўлсам, дастлабки баҳсимиз U-19 Туркманистон ёшлар терма жамоасиг қарши кечди. Учрашув биз учун қийин ўтди. Ваҳоланки ўйиндан олдин, Туркманистоннинг кучли ўйин намойиш этишини яхши билардик. Шу боис биз ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Бу ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ омад биздан юз ўгирди. Кўрган бўлсангиз бир қатор голли вазиятларни яратдик. Аммо улардан фойдаланишга келганида совуққонлик етишмади. Кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Непал U-19 ёшлар терма жамоаси билан ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ғалаба осонликча қўлга киритилди дея олмайман. Рақиб жамоа ўйини тасвири туширилган дискни учрашувдан бир кун олдин, бутун жамоа бўлиб йиғилиб, диққат билан кузатгандик. Уларнинг нозик жиҳатлари нимада эканлигини ўргандик. Шундан сўнг омадимиз келиб, йирик ҳисобда муваффақият қозондик. Демак Непални яхши ўрганган эканмиз.

- Гуруҳдаги учинчи ўйинимиз Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши кечди. Ундан олдинги баҳсда оёғимдан жароҳат олганим туфайли бу жамоага қарши ўйинда иштирок эта олмадим. Лекин захира ўриндиғида учрашувни кузатиб, шунга амин бўлдимки, Ҳиндистонга қарши жамоадошларим жуда қийин ғалабага эришди. Хуллас ҳеч бир баҳс биз учун осон ўтгани йўқ. Сабаби ҳар бир терма жамоа саралаш ўйинларига пухта тайёргарлик кўришган экан.

- Гуруҳдаги сўнгги ўйинимизда Қатар билан тўқнаш келдик. Мезбонларга шу куни ўз майдонида ўйнашгани қўл келди. Қолаверса мухлисларнинг далдаси ҳам уларга қўшимча куч бағишлади. Қатар кучли терма жамоа. Лекин ютадиган рақиб. Насиб қилса кейинги тўқнашувларда уларни мағлубиятга учрата оламиз. Гарчи Қатарга имкониятни бой берган бўлсакда, асосийси “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Ўйиндан кейин ҳам бош мураббийимиз барчамизни вазифа бажарилгани билан табриклади ва ўз миннатдорчилигини билдирди.

- Эндиликда эътиборимизни Осиё чемпионати ўйинларига қаратамиз. Қатардан қайтиб келганимиздан кейин барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетди. U-19 ёшлар терма жамоамиз энди январь ойидан йиғилади ва тайёргарликни бошлайди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика