Latest news

21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  0 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  69 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   22 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10

Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари News

Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари

Қуйида дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

10. Кристиан Эриксен (25 ёш)
Клуб: “Тоттенхэм”
Фуқаролиги: Дания
Нархи: 70 млн евро

Даниялик ярим ҳимоячи ватанида кетма-кет уч йилдан бери энг яхши футболчи деб эътироф этилмоқда. Англия чемпионатининг 157та ўйинида қатнашиб, 37та гол урган. Бу борада у ҳамкасби, “Арсенал”нинг собиқ ўйинчиси Никлас Бентнерни ҳам ортда қолдириб кетди.


9. Коке (26 ёш)
Клуб: “Атлетико”
Фуқаролиги: Испания
Нархи: 70 млн евро

“Атлетико” ўйинчилари ҳали “юлдуз” бўлмасалар-да, ҳар сафар Чемпионлар Лигасининг финалигача чиқадилар. Коке ўнг қанот, чап қанот ва марказий ярим ҳимояда майдонга тушади. Уни нафақат фулболкасидаги олти рақами учун, балки аниқ ва ўз вақтидаги паслар учун ҳам, мунтазам равишда, Хавига қиёслашади.


8. Сауль (23 ёш)
Клуб: “Атлетико”
Фуқаролиги: Испания
Нархи: 70 млн евро

Сауль “Атлетико”нинг ажойиб ўйинчиси бўлгани учун, балки, “Барселона” хавбекга “ёпишиб олгандир”. Шу сабабли ҳам, мадридликлар у билан шартномани 2026 йилгача узайтиришди. Сауль 16 ёшида “Фулхэм”да ўйнаши мумкин эди. Лекин, ўша пайт у Англияга кетмаганидан хурсанд.


7. Иско (25 ёш)
Клуб: “Реал”
Фуқаролиги: Испания
Нархи: 75 млн евро

Исконинг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Шартномага кўра товон пули — 700 миллион евро. Ҳозир бу ақлбовар қилмас суммадек туюлар, аммо бир неча йил ўтиб, ишлар шу йўсинда кетиб турса, шайхларнинг бири бу нархни янада оширишга ҳам бел боғлар...


6. Тони Кроос (28 ёш)
Клуб: “Реал”
Фуқаролиги: Германия
Нархи: 80 млн евро

Кроос (Роналду билан биргаликда) клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи ҳисобланади. У бу мукофотни тўрт бор ютишга муваффақ бўлган. Хозир “Реал”да оғир вазият бўлишига қарамай, германиялик ўз қадр-қимматини йўқотиб қўймаяпти. Футболчининг сўзларига қараганда, жамоа буёғига чемпионлик эмас, кейинги мавсум учун Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқиш ҳақида ўйлаши зарур.


5. Серхио Бускетс (29 ёш)
Клуб: “Барселона”
Фуқаролиги: Испания
Нархи: 80 млн евро

Бускетс яқиндагина Испания термаси таркибида 100-ўйинини ўтказди. Насиб қилса, ЖЧ-2018да уни ҳам учратишингиз мумкин. Эҳтимол, испаниялик симуляцияга мойиллиги учун, унинг мухлислари бошқаларникига қараганда камроқдир. Аммо, Бускетснинг рақибдан тўпни олиб қўйиши ва “Барселона”нинг ҳужумларига замин яратиши — бу юқори даражадаги футболнинг ёрқин намоёндаси эканидан далолатдир.


4. Деле Алли (21 ёш)
Клуб: “Тоттенхэм”
Фуқаролиги: Англия
Нархи: 80 млн евро

Рўйхатимиздаги энг ёш ярим ҳимоячи Аллининг клуб билан шартномаси 2022 йилда ўз ниҳоясига етишига қарамай, “Тоттенхэм” шартларни янада кўпайтириш пайига тушиб қолди.


3. Филиппе Коутиньо (25 ёш)
Клуб: “Барселона”
Фуқаролиги: Бразилия
Нархи: 90 млн евро

Эҳтимол, Коутиньо тўғрисидаги тинимсиз маълумотлардан зериккандирсиз, аммо 3-ўринни эгалллаб турган бразилиялик ҳақида яна бир бор ўқишингизга тўғри келади. Футболчи январь бошида “Ливерпуль”дан кетганидан хабарингиз бор.
Каталония клубига ўтган ярим ҳимоячи келаси ҳафта дебют қилиши режалаштирилган. Қизиқ, “кўк-анорранглилар” аввалги 4-3-3 схемасига ушбу трансфердан сўнг энди қайтармикан?! Бундан ҳам қизиғи шундаки, Коутиньо янги жамоада ўзини қандай кўрсата оларкан?! “Ливерпуль”да деярли барча ҳужум у орқали қуриларди, Испанияда эса бунинг учун бошқа футболчилар етарли.


2. Поль Погба (24 ёш)
Клуб: “Манчестер Юнайтед”
Фуқаролиги: Франция
Нархи: 90 млн евро

Бу йигит соч турмаги билан кўпчиликдан ажралиб туради. МЮда Погбанинг ўйини “Ювентус”дагига нисбатан секинроқ ўсаётган бўлиши мумкин. Майдонда у яхши ҳаракат қилади. Сўнгги вақтларда у голли пас берадиган бўлса, бир ўйинда бу ишни бир йўла икки бор бажармоқда.


1. Кевин Де Брюйне (26 ёш)
Клуб: “Манчестер Сити”
Фуқаролиги: Бельгия
Нархи: 110 млн евро

Унинг тўп оширишлари — бу Пирло ва Снейдер пасларининг бириктирилган вариантидир. Дастлабки ва охирги юришларни у бажаради. Одатда, бу вазифалар икки ўйинчининг иши. “Сити”да эса белгиялик буларни бир ўзи уддаламоқда. Охирги йил ичида хавбекнинг нархи 50 миллионгача кўтарилди. Қандай қилиб шундай ўйинчи “Челси”га керак бўлмаган экан, қизиқ?!



Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика