Latest news

13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  1 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  0 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  1 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  2 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  5 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  3 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда даҳшатли ўйинлар бор  24 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0

Дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари News

Дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари

Баъзи ҳужумчилар қуйидаги голкиперлар “йўқ бўлиб қолиши”дан умидвор.

Уларнинг фикрига кўра, агар улар бўлмаса, футбол янада юксалади. Келинг, бугун айнан ўша посбонлар ҳақида суҳбатлашамиз.

10. Серхио Рико (24 ёш)
Клуб: “Севилья”
Миллати: испан
Нархи: 20 млн евро
24 ёшли “Севилья” тарбияланувчиси Европа Лигасида икки бор ғалаба қозонди ва Испания термасида дебют қилишга улгурди. Бўйи 194 см бўлган голкипер билан “Ливерпуль” қизиқишни бошлаганидан хабарингиз бор, албатта. Севильяликлар эса Рико билан шартномани 2021 йилгача узайтириб, юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олдини олишди.

9. Кепа Арисабалага (23 ёш)
Клуб: “Атлетик”
Миллати: испан
Нархи: 20 млн евро
Кепа “Реал”да тиббий кўрикдан ўтиб, Қироллик клуби билан шартнома имзолашга  ҳам улгурди. Дарвозабоннинг амалдаги шартномасида товон пули 20 миллион деб белгилангани сабаб, мадридликлар “Атлетик”га шу суммани тўлаб бериши керак. Демак, унда тез орада трансфернинг амалга ошишини кутамиз!

8. Уго Льорис (31 ёш)
Клуб: “Тоттенхэм”
Миллати: француз
Нархи: 25 млн евро
2017 йилда Льорис Франция терма жамоасида ўйин ўтказиш борасида Бартезни ортда қолдирди. Льорис болалигида теннис билан шуғуллангани сабаб ўзида тўп у томон келаётганини яхши пайқаб олиш имкониятини шакллантира олган. Шунинг учун, ҳали ўсмир давриданоқ мураббийлар унинг чиқишларини ижобий баҳолаган. Бироқ, 31 ёшли Льорис ҳали бирорта ҳам совринни қўлга киритишга муваффақ бўлмади.

7. Мануэль Нойер (31 ёш)
Клуб: “Бавария”
Миллати: немис
Нархи: 35 млн евро
Сентябрь ойида Нойер чап оёғини синдириб олди. Бу “Реал” билан бўлган ўйинда олинган жароҳатнинг қайталаниши бўлди. Рўйхатимиздаги энг кекса дарвозабон ҳозирги Германия чемпионатида яна иштирок этади ва Россия Жаҳон Чемпионатида ҳам қатнашишига ишончи комил. Лекин у “Бавария”нинг қишки термасига бормади.

6. Эдерсон Мораес (24 ёш)
Клуб: “Манчестер Сити”
Миллати: бразил
Нархи: 35 млн евро
Эдерсон сентябрь ойида “бироз” хавфли вазиятни бошидан ўтказди. “Манчестер Сити” — “Ливерпуль” ўртасидаги баҳснинг 37-дақиқасида рақиб жамоа ҳужумчиси Мане голкипер “отилди”. Натижада форвард 3та учрашувдан четлаштирилди, Эндерсон эса кейинги ўйинданоқ майдонга тушишига қарамай, унга юзидаги “чандиқ” Садио Манедан “эсдалик” бўлиб қолди.

5. Марк-Андре тер Штеген (25 ёш)
Клуб: “Барселона”
Миллати: немис
Нархи: 40 млн евро
Штеген Чемпионлар Лигаси 2017/18 йилги мавсумнинг гуруҳ босқичида муваффақиятли сейвлар бўйича (92,86%) энг юқори кўрсаткичга эга. Испания чемпионатида “Барcелона” ўйинларидаги фарқ жуда ажойиб — 52-9. Бундан кўриниб турибдики, дарвозабон ўзи ишини идеал даражада уддалай олди.

4. Жанлуижи Доннарумма (18 ёш)
Клуб: “Милан”
Миллати: итальян
Нархи: 40 млн евро
Баъзи футболчиларнинг умумий фаолиятига қараганда, 18 ёшли шунқор атрофида жанжаллар кўпроқ учрайди. У агентини ёки жамоани ўзгартириши керак. Акс ҳолда, ҳатто “Милан” мухлислари ҳам у томон “тош” отишга тушиб қолади.

3. Давид де Хеа (27 ёш)
Клуб: “Манчестер Юнайтед”
Миллати: испан
Нархи: 50 млн евро
Transfermarkt маълумотларига қараганда, бир вақтнинг ўзида 50 миллион евро маош билан биринчи ўринни 3та голкипер эгаллаб турибди. Декабрда “Арсенал”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг, кўплаб ҳазиллар пайдо бўлди. Гўёки, де Хеа ҳам “Титаник”ни, ҳам Жон Кеннедини қутқариб қолиши мумкин эди…


2. Тибо Куртуа (25 ёш)
Клуб: “Челси”
Миллати: бельгиялик
Нархи: 50 млн евро
Агар дарвозабон жамоанинг ярми бўлса, унда таркибнинг умумий нархи 100 миллион евродан ошмаган бўлар эди. Куртуанинг “Челси”даги ўрнини тушуниб етиш учун Эден Азарнинг сўзларини эслашнинг ўзи кифоя. Тибо шартнома муддатини узайтиргандан сўнг, ярим ҳимоячи ҳам худди шундай йўл тутишини таъкидлаб ўтди.

1. Ян Облак (25 ёш)
Клуб: “Атлетико”
Миллати: словен
Нархи: 50 млн евро
2013/14 йилги мавсумгача Куртуа “Атлетико”да ўйнаган. Ундан кейин навбат Облакга келди. Унинг нархи, 2015 йилдан бери, 7 миллиондан 50 миллион еврогача кўтарилди. 113та учрашувда словениялик “Атлетико”да нақт 44та голни ўтказиб юборди! Симионнинг услубини ўрганган посбон учун бу жуда ачинарли ҳолат.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика