Latest news

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  29 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Дуайт Йорк: "Марсьяль Роналду, Руни, Анри ва менга ўхшайди" News

Дуайт Йорк: "Марсьяль Роналду, Руни, Анри ва менга ўхшайди"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дуайт Йорк манкунианликлар ҳужумчиси Антони Марсьяль ҳақида фикр билдирди.

"Тўққизлик - футболдаги энг яхши позициялардан бири. Бироқ замонавий футболда бундан фойдаланишмаяпти.

Ўзимни тўққизинчи сифатида тасаввур қилмаганман. Ўз қобилиятимни асосан қанотдаги ўйинлар орқали ривожлантирганман. Тўққизинчи позицияда ўйнашни аста-секинлик билан ўрганганман.

Балки бу футболдаги энг қийин нуқтадир. Сен рақиб дарвозасига қарай олмайсан ва ортингда бир неча ҳимоячилар бўлади. Ҳар ҳафта бўладиган ўйинлар орқали ушбу позицияда яхши ўйнаш мумкин. Премьер-лиганинг тўпурарларига қаранг, Робби Фаулер, Иан Райт, Алан Ширер, Энди Коул кабилар футболдаги тўққизинчи позициядаги футболчилардир.

Антони Марсьяль менга, балки Рунига, ҳатто Криштиану Роналдуга ҳам ўхшайди. Улар ҳам аввалига қанотда ўйнашарди, кейинчалик марказий ҳужумчи бўлиб олишди. Марсьяль ҳам уларнинг йўлидан бормоқда.

Антони бундан-да яхшироқ бўла олади. Фақат бунга вақт керак. Марсьяль ушбу мавсумда нечта гол урганини қаранг! Энди ривожланишда давом этиш керак", - деди Йорк.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика