Дрогба Кейнга: "Сен ҳужумчилар учун намунасан"
12 dec 2022 12:43
News
Дрогба Кейнга: "Сен ҳужумчилар учун намунасан"
Кот-д'Ивуар терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба ЖЧ-2022 чорак финалида Англия терма жамоаси форварди Ҳарри Кейн томонидан амалга оширилган пенальти ҳақида фикр билдирди
Кейн Франция билан 1/4 финалда (1:2) битта пенальтини голга айлантирди, аммо 1:2 ҳисоби пайтида 2-таймда иккинчи голни уролмади.
"Оғриқли жараён, лекин сен ҳақиқий сардор ва етакчисан. Ушбу Жаҳон чемпионатидаги ўйинларинг менга жуда ёқди. Сен ҳужумчиларга намунасан: гол урасан, ассистентлик қиласан, етакчилик қобилиятингни намойиш этасан! Буни енгиш учун вақт керак бўлади, лекин бу сени кучлироқ қилади", – деди Дрогба ижтимоий тармоқларда.
13 декабрь куни Аргентина ярим финалда Хорватия билан, 14 декабрь куни эса Франция Марокаш билан баҳс олиб боради. ЖЧ-2022 финали 18 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments