Дренте: "Робиньо "Реал"да ўз "подвали"ни тунги клубга айлантирган эди"
22 may 2019 11:10
News
Дренте: "Робиньо "Реал"да ўз "подвали"ни тунги клубга айлантирган эди"
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Дренте Мадрид клубида тўп тепган пайтлари ҳақида гапириб берди.
"Менга 16та клуб қизиққанини эшитганман. "Реал"га ўтишдан олдин "Барселона" президенти Лапорта ва "Қироллик клуби" спорт директори Миятович билан суҳбат ўтказганман. "Реал" менга қизиқиш билдираётганини эшитишим билан, ўша клубга ўтишга қарор қилдим.
Болалигимда бу клубни жуда яхши кўрганман. Клубга бўлган муҳаббатим "Гол" фильмидан сўнг пайдо бўлган. Жамоага келганимда ҳамма мени илиқ кутиб олган, Гути билан тез чиқишиб кетганмиз.
Робиньо билан дўст эдим. Бир қанча вақтдан сўнг унинг Мадриддаги уйига бордим, Робиньо "подвали"ни тунги клубга айлантириб юборган экан" - дея сўзларига якун ясади Дренте.
Link :
Source : FourFourTwo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments