Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  2 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  4 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Драган Скочич: "Терма жамоада "қора рўйхат" йўқ" News

Драган Скочич: "Терма жамоада "қора рўйхат" йўқ"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич матбуотга берган интервьюсида эшиклар ҳаммага очиқ эканини айтиб ўтди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги тўрт ўйинни Эрон Гонконг, Камбоджа, Баҳрайн ва Ироққа қарши ўтказади. Гуруҳдаги вазиятдан келиб чиқиб форслар барча учрашувларда ғалаба қозонишлари шарт. 

"Мен фақат энг кучли футболчиларни терма жамоага чақираман, қўлимда ҳеч қандай "қора рўйхат" йўқ, - дейди эронликлар устози Драган Скочич. - Қачон ҳукумат рухсат бериб машғулотлар бошланадиган бўлса, энг яхши ўйинчилар сафимизда бўлади". 

Эрон терма жамоаси Карлуш Кейруш танлаган ҳимоявий ўйин кўрсатадими ёки Марк Вильмотс маъқуллаган ҳужумкор услубми? 

Бу саволга жавоб берар экан хорватиялик мураббий шундай деди: "Терма жамоанинг ўз ўйин услуби бўлади. Биз турли йўналишларда ўйнаб кўрамиз, Сизга ҳозирча шуни айтишим мумкин, мен ҳимоявий футболни танламайман. Матбуот мен ҳақимда турли гапларни ёзяпти. Эмишки ўрнимга Андреа Страмаччиони билан Габриел Кальдерон номзоди кўриб чиқилаётган экан. Лекин мен бу гапларга эътибор бермайман. Мана кўрасиз, ҳали ўйинлар бошлансин биз ўз мақсадимизга эришамиз". 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика