Драган Черан: "Фаолиятимни тугатишга ҳали эрта"
25 nov 2023 12:40
News
Драган Черан: "Фаолиятимни тугатишга ҳали эрта"
"Сурхон" устидан қўлга киритилган ғалаба "шерлар"нинг олтин медалларга эга чиқиши учун етарли бўлди. Учрашувдан сўнг жамоа сардори Драган Чераннинг фикрлари билан қизиқдик.
"Қийин ва узун мавсум ўтказдик. Шундай пайтлар бўлдики, натижаларимиз ўхшамади, ўйинимиз чиқмади. Бу ҳар бир жамоада бўладиган ҳолат. Муҳими, қийин вазиятдан чиқиб кетдик ва кўриб турганингиздек, биз чемпионмиз. Кетма-кет бешинчи йил чемпион бўлиш шунчаки ажойиб натижа.
Албатта, "Навбаҳор" билан принципиал ўйинлар чемпионликка таъсир қилди. Бу учрашувларда биз 6 очко қўлга киритдик. Чемпион бўлишни истаган жамоа энг яқин таъкибчиларини мағлуб этиши зарур.
Кейинги йил ҳам "Пахтакор" либосида тўп тепаман. Фаолиятимни тугатишга ҳали эрта. Куч ва хоҳиш бор экан яна бир йил майдонда жавлон уришга тайёрман", – дейди Драган Черан.
Comments