Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  3 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  4

Достонбек Ҳамдамов: “Тарихий голни урганимдан хурсандман” News

Достонбек Ҳамдамов: “Тарихий голни урганимдан хурсандман”

“Бунёдкор” – “Андижон” учрашуви қаҳрамонларидан бири Достонбек Ҳамдамов бўлди.

Достонбек Ҳамдамов захирадан майдонга тушишига қарамасдан “Андижон” жамоаси дарвозасига иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Унинг иккинчи голи “Бунёдкор”нинг олий лига доирасидаги 500-юбилей голи сифатида тарихда қолди. Учрашувдан кейин тарихий гол муаллифи Достонбек Ҳамдамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало, бугунги учрашувда эришилган ғалабадан хурсандман. Ўйиндан олдин “Бунёдкор”нинг олий лигадаги урган голлари 500тага яқинлашиб қолгани ҳақида ўқигандим. Бироқ майдонга тушаётганимда бу статистик маълумотни унутдим. Ўйин тугаб, кийим алмаштириш хонасига кирганимда 500-голни мен урганимни мураббийларимиз айтишди. Тарихий голни урганимдан бахтиёрман. Сўнгги учрашувларда асосан захирадан майдонга тушаётган бўлсам-да, мураббийларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман. Мен майдонда қанча вақт тўп тепишимдан қатъи назар, гол уриб, жамоамга муваффақият келтиришни истайман. Ростини айтсам, йил бошида тўпурарлик ҳақида ўйлаган эдим. Лекин кўп гол уриш бўйича бошқалар етакчилик қилиб кетишди. Лекин ўзимнинг шахсий статистикамни яхшилаб боряпман. Ҳозирда клубимизда кўп гол уряпман. Насиб қилса, келаси йили тўпурарликка астойдил ҳаракат қиламан,- дейди Достонбек Ҳамдамов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика