Latest news

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Достонбек Ҳамдамов "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди News

Достонбек Ҳамдамов "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Куни кеча Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи Президентимизнинг 2003 йил 4 августдаги фармонига асосан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан халқимизнинг ифтихорига айланган, юксак ватанпарварлик, фидойилик туйғуси, меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳратини юксалтиришга, унинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар тақдирлаб келинмоқда.



Маросимда илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 50 нафар йигит-қизга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Достонбек Ҳамдамов ҳам бор.

"Ўзбекистон Белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланганимдан жуда ҳам хурсандман. Тўғриси кутмаган эдим. Мен учун кутилмаган ёқимли совға бўлди десам ҳам бўлаверади. Ушбу мукофотимни барча юртдошларимга бағишлайман", - дейди Достонбек Ҳамдамов.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика