Latest news

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Достонбек Ҳамдамов: "Номзодлар қаторидан ўрин олганим ёқимли совға бўлди" News

Достонбек Ҳамдамов: "Номзодлар қаторидан ўрин олганим ёқимли совға бўлди"

Хабарингиз бўлса керак, 2015 йил Осиёнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинацияси бўйича ўзбекистонлик футболчилар номзод сифатида рўйхатдан ўрин олган.

Номзодлардан бири “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Номзодим йилнинг энг яхши ёш футболчилари қаторига қўйилганидан жуда ҳам хурсандман. Бу мен учун кутилмаган ва ёқимли совға бўлди десам ҳам бўлади”, - дея гап бошлади Достонбек.

- Айнан ниманинг эвазига ушбу рўйхатдан ўрин олдим деб ўйлайсиз?
- Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси билан чорак финалга қадар етиб бордик. Шу сабабли ўзбекистонлик уч нафар футболчининг номзоди қўйилган бўлса керак. Бу даражага эришишимда жамоадошларимнинг ёрдами ҳам жуда катта бўлганини таъкидлашни истардим.

- Сизлардан ташқари яна қайси ўзбекистонлик футболчининг номзоди ушбу номинацияга қўйилишга ҳақли эди?
- Ўзбекистондан жуда кўп иқтидорли ва қобилиятли ёшлар бор. Ҳеч бир жамоадошимни ранжитиб қўйишни истамайман, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган барчани кучли футболчи деб биламан. Мамлакатимизда футболга қаратилаётган эътибор жуда ҳам катта. Бунинг самараси халқаро майдонларда кўзга ташланмоқда.

- Агар совринни қўлга киритсангиз уни кимга бағишлайсиз?
- Агар худо хоҳласа совринни қўлга киритсам уни авваламбор ватанимга, ота-онамга ва менга яқиндан ёрдам берган мураббийларимга бағишлайман. Дўстларим Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродовга ҳам омад тилайман.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика