Latest news

11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман" News

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман"

Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби билан шартнома тузган Достон Турсунов championat.asia сайтига интервью берди.

"Аввало мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. "Ренофа Ямагучи" билан 2020 йил охирига қадар шартнома туздим.

Бу ерга келишдан олдин Фозил ака Мусаев билан гаплашдим. Японияда футбол савияси жуда юқори, бу ерда футболчи сифатида янада ўсасан деб маслаҳат бердилар. Клуб инфратузилмаси билан танишиб чиқдим, стадионни кўрдим. Барчаси аъло даражада.

Япония Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаси ва энг кучли миллий чемпионатига эга мамлакат ҳисобланади. Ушбу клуб билан шартнома тузганимдан бахтиёрман. "Ренофа Ямагучи" 2018 йилги мавсумда "J2 лига"да 8-ўринни эгаллади. Кейинги йил жамоам билан бирга "J лига"га чиқиш учун курашамиз.

Фурсатдан фойдаланиб шу кунга қадар мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга раҳмат айтаман. Ҳозирча бор эътиборим БААда ўтадиган Осиё Кубогига қаратилган", - дейди Достон Турсунов.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатида 2015 йил дебют қилган Турсунов ҳозирга қадар 66та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Ҳимоячи "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Металлург" клубларида тўп тепган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика