Достон Турсунов "Пахтакор"да
21 jul 2022 19:28
News
Достон Турсунов "Пахтакор"да
Ўтган йилнинг 12 октябрь куни Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувнинг иккинчи таймида майдонга ноқулай йиқилган Турсунов захирага олинганди. Шундан сўнг жароҳат олган ҳимоячи узоқ муддат тикланиш жараёнини бошдан кечирди.
Кўпчилик унинг жароҳати жиддий деб тахмин қилди, бироқ ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинига Сречко Катанец Турсуновни ҳам чақирди. Аммо илк машғулотдаёқ оёғидаги ўша жароҳат безовта қилган ва Достонбек терма жамоа ихтиёрини тарк этганди. Тиббий текширувлар натижасига кўра, оперция кераклиги маълум бўлган.

2021 йилнинг 22 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган "Вилла Стюарт" клиникасида мамлакатнинг энг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани Достонбек Турсуновни муваффақиятли тарзда операция қилди. Ўша пайтда футболчи тахминан ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Турсуновнинг бундан олдинги клуби Хитойнинг "Чунцин Лифан" жамоаси бўлганди.
Similar news
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Comments