Latest news

22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   29 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22

​Достон Турсунов: "Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш" News

​Достон Турсунов: "Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов Уммон терма жамоасига қарши ўйинга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уммонга қарши ўйинга таркибдаги барча футболчилар тайёр. Машғулотларда астойдил ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш. Ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Уммон дарвозасига гол киритиш насиб қилган ва ўша гол эвазига рақиб устидан ғалаба қозонгандик. Энди бу ишни миллий терма жамоа билан ҳам амалга оширмоқчимиз.

Ўша ўйинда стандарт вазият юзага келганда, мураббийимиз олдинга боришга кўрсатма бергандилар. Тўп жарима майдончасига оширилгандан кейин дарвозага зарба йўлланди, дарвозабон қайтарди. Кўп футболчилар бир жойга тўпланиб қолишганди. Шунга қарамай тўпни дарвозага йўналтиришга улгурдим.

Осиё Кубогида кўплаб кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бу ҳам бўлса жамоалар даражаси бир бирига анча яқинлашиб қолганини билдиради. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўришимиз керак",  дейди Достон Турсунов.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика