Latest news

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  15 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Достон Ибрагимов: “Олимпия терма жамоасида Европа футболи ҳавоси ҳукмрон” News

Достон Ибрагимов: “Олимпия терма жамоасида Европа футболи ҳавоси ҳукмрон”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда.

ТТЙМИ стадионидаги навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин Достон Ибрагимовни фикрлари билан қизиқдик.

- Мана бир неч йиғиндан бери ОТЖ таркибида машғулотларда қатнашяпсиз. Мазкур вақт оралиғида ўзингиз учун нималарни кашф қилдингиз?

- Олимпия терма жамоасининг мураббийи ўз вақтида Европанинг номдор клубларида тўп тепган Любинко Друлович саналади. Табиийки ундан кўп янги нарсаларни ўрганса бўлади. Йиғин қувноқ кайфиятда ўтяпти. Дубайдаги турнирда ғолиблик учун ҳаракат қиламиз.

- Айтингчи жамоада тўлиқлигича Европа футболи ҳавоси сезилиб турадими?

- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади.



- Масалан, хорижда футболчилар ўз устиларида тинмай ишлайдилар. Машғулотларга барвақт келиб қўшимча машқларни бажаришади. Миллий терма жамоада ёки олимпия термасида бунга қай даражада гувоҳ бўлдингиз?

- Тўғри. Бизда ҳам шундай футболчилар етарлича. Албатта айтганингиздек эринчоқ футболчилар йўқ эмас. Мен ўйлайман ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ. Инсонда хоҳиш бўлмаса унга ҳеч ким ёрдам бермайди.

- Тўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш футболчининг ўйнига нечоғлик таъсир ўтказади?

- Катта аҳамияти бор. Профессионал футболчининг кун тартиби бўлади. Бошқа спорт турларида ҳам овқатланиш тартиби муҳим роль ўйнайди.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика