Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  4 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  123 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  3 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  23 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  13 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  53 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Достон Абдураҳмонов: «Мақсадсиз футбол ўйнаб бўлмайди» News

Достон Абдураҳмонов: «Мақсадсиз футбол ўйнаб бўлмайди»

Мавсум бошида «Олмалиқ»дан «Бунёдкор»га кўчиб ўтган тажрибали ярим ҳимоячи Достон Абдураҳмонов қалдрирғочлар сафини ҳам тарк этди.
 Шундан сўнг Абдураҳмоновга «Машъал» жамоасидан таклиф келиб тушди ва у «газчилар» билан келишувга эришди. Футболчининг бирданига иккита жамоани алмаштиргани кўпчиликни ажаблантирди. Бунга нима сабаб бўлганлигини билиш истагида Абдураҳмонов билан суҳбатлашдик.

- Достон, аввало «Бунёдкор»дан нима сабабдан кетишга қарор қилдингиз?

- Хориждаги дастлабки йиғинни тугатиб, юртимизга қайтиб келгандик. Туркияга кетиш олдидан «Металлург»га қарши назорат учрашувида қатнашдик. Ўша баҳсда яна жароҳат олдим. Шунга қарамай, мураббийлар штаби мени Туркияга олиб кетди. Билсангиз, иккинчи хориж йиғинимизда бир қатор назорат учрашувлари бўлиб ўтганига қарамай, мен бирортасида иштирок этмадим. Негаки, жароҳатим бор эди ва машғулотларда ҳам қатнашмадим. Юртимизга қайтиб келганимиздан сўнг енгил тарзда югуришни бошлаб юбордим. Бир неча кун олдин эса Сергей Лушан мени олдига чақирди. Сенга «Машъал»дан таклиф тушяпти. Бунга ним дейсан?, деди. Истасанг, жароҳатингдан фориғ бўлиб, ўз навбатингни кутишинг мумкин. Мен сени жамоадан кет демайман. Фақат, ҳолатига қараб, хулоса чиқар деди. Кейинчалик ҳаммасини обдон ўйлаб кўрганимдан сўнг «Машъал» вариантини лозим топдим. Шу ўринда Сергей Лушанга катта раҳмат айтаман. Чунки унинг ўрнида бошқа мутахассис бўлганида чемпионат бошланганида шартномани бекор қилиб юбориши ҳам мумкин. Бу футболда учраб турадиган ҳолатдир. Бироқ Сергей Иванович ўзи ҳам футболчи бўлгани боис, шогирдлари билан қай тариқа муносабатда бўлишни билади.

- «Машъал»дан сизга икки йил шартнома тушганди. Бироқ сиз бир йилликни маъқул топдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, «Машъал» жамоаси менга икки йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ бир йил шу жамоада тўп суриб кўрайин, қолгани вақт кўрсатади. Агар муҳитга мослашиб кетсам, ҳаммаси жойига тушиб қолса, битимни узайтиришимиз ҳам мумкин. Қолгани вақт кўрсатади.

- «Бунёдкор»дан бу тариқа тез хайрлашишни ҳаёлингизга келтирмаган бўлсангиз керак, шундайми?

- Чиндан ҳам кутмагандим. Лекин футболда ҳамма нарса рўй беради. Ким ҳам мени жароҳат олади деб ўйлаганди. Умуман олганда, кутилмаганда рўй берди. Шу боисдан ҳафаргарчилик бўлмади ва дўстона хайрлашдим.

- Бу клубдан кетмасдан, ўз навбатингизни кутганингизда бўлмасмиди?

- Ҳозирда ўйнаш ёшидалигинимни унутмайлик. Шунча йил «Олмалиқ»да тўп суриб келдим ва доимий равишда ўйин амалиётига эга бўлиб келдим. «Бунёдкор» ва ёки чемпионатимизнинг кучли жамоаларининг бирида тўп суриш учун доимий равишда спорт формада бўлишингиз керак. Шу жиҳатларини ҳам ўйлаб кўрган ҳолда тарк этдим. Шуни такрор айтаман, Сергей Лушан мени хайдагани ёки кет дегани йўқ. Барчасини тушунтирди, қолишинг ҳам мумкин деди.

- Олдингизда бошқа жамоалардан ҳам вариантлар бормиди?

- Вариантлар ҳақида тўҳталмоқчи эмасман. Негаки, мен «Машъал» жамоаси билан келишувга эришдим. Энди қолган таклифлар тўғрисида гапиришдан фойда йўқ.

- Сергей Лушан билан қисқа муддат ишлаб кўрдингиз. Бу мутахассиси тўғрисида фикрингиз?

- Ажойиб мураббий дея оламан. Машғулотлари ҳам ранг-баранг ва қизиқарли. Доимий равишда футболчилар билан муносабати яхши бўлиб келган. Ҳеч қачон бирорта футболчи билан машғул бўлиб қолмайди. Унинг учун асосийси, машғулотларда меҳнат қилишдир. Фамилиялар аҳамиятга эга эмас.

- Янги жамоада сизни қандай кутиб олишди? Умуман «Машъал»даги шароитлар сизга ёқдими?

- Албатта, ажойиб тарзда кутиб олишди. Футболчилар ва мураббийлар биринчи кунлардан менга яхши муносабатда бўлишди. Умуман олганда, ҳаммаси яхши. Шароитлар ҳам кўнгилдагидек дея ҳисоблайман.

- Жароҳатингиздан бутунлай қутулдингизми ёки ҳали ҳам даволанишдамисиз?

- Секин-аста қутулиб бормоқдаман. Тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок этаётганимча йўқ. 24 февраль кунидан «Машъал» Янгиерда тайёргарликни давом эттирмоқда. Айнан шундан кейин машғулотларга жиддий тарзда киришдим. Ҳозирча эса енгил тарзда машқларни бажармоқдаман.

- Достон, «Бунёдкор»га ўтганингиздан сўнг суҳбатлашганимизда, ўз олдингизга катта мақсадларни қўйганингизни айтгандингиз. Бу фикрларингиздан қайтмадингизми?

- Йўқ. Футболчи доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда машғулотларда иштирок этса, яхши. Мақсадсиз футбол ўйнаб бўлмайди. «Машъал» жамоаси ҳам юқори вазифаларни кўзлаган жамоалардан бири ҳисобланади. Жорий йилда клубнинг чемпионатни муваффақиятли иштирок этишида, ўз ёрдамимни бермоқчиман.

- Чемпионат бошланишига қисқа фурсат қолди. 1-тур учрашувига қадар тўлиқ формага киришингизга ишонасизми?

- Шунга умид қилиб турибман. 1-турда «Навбаҳор» жамоасига қарши ўйин бўлади. Шу учрашувда майдонга чиқсам, ёмон бўлмасди. Илк турлардан жамоага ёрдам беришни мақсад қилиб қўйганман. Ишонаманки, 1-турга қадар тўлиқ спорт формада бўлишимга ишончим комил.

- «Машъал»да тўп суриш орқали «Бунёдкор»га қайтишингиз ҳам мумкинми?

- Бўлмасамчи! Бунинг учун жорий мавсумни муборакликларда яхши тарзда ўтказишим керак. Кейинчалик «Бунёдкор»дан яна таклиф тушса, буни қабул қилган бўлардим. Умуман олганда, олдинда турли фикрларни айтмоқчи эмасман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Асосийси, тезроқ спорт формага киришим керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика