Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  3 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди" News

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. Озроқ тажриба етишмади. Бу нарса айниқса ҳимояда яққол кўриниб қолди. Агар тажриба етишмаганини инобатга олмасак, ўйин томонлама тенг ҳаракат қилдик. Биз ҳам вазиятлар яратдик, фойдалана олмадик.

- Кубок учрашувларидаги 3 та ўйин жамоа учун Про-лига баҳслари олдидан репетиция вазифасини ўтаб берадими?

- Албатта, ўтган турда "Нефтчи"га қарши майдонга чиққандик. Бугун "Металлург" билан ўйнадик. Иккиси ҳам Суперлига клублари. Бу биз учун катта тажриба бўлаяпти.

- Кетма-кет мағлубиятлар жамоада ниманидир ўзгартириш лозимлигини кўрсатмаяптими?

- Кўриб бораётган бўлсангиз, биз мавсум бошидагидан кўра ўйин услубимизни ўзгартирдик. Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзгаришларни доимий амалга ошириб боришимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика