Latest news

00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0

"Дордой" ўзбекистонлик мураббий билан қисқа муддатли шартнома тузганини эълон қилди. Аҳмедов ҳам шу клубда ишлайди News

"Дордой" ўзбекистонлик мураббий билан қисқа муддатли шартнома тузганини эълон қилди. Аҳмедов ҳам шу клубда ишлайди

Кеча Бишкекнинг "Дордой" клубида ўзбекистонлик мураббий Сергей Арсланов иш бошлаши ҳақида хабар бергандик.

Бугун клуб Арсланов билан 2022 йилнинг 1 июлига қадар мўлжалланган шартнома тузилганини эълон қилди.

Сергей Арсланов "Дордой"да катта мураббий сифатида ишлайди. Яна бир ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов эса маслаҳатчи мураббий этиб тайинланди, мураббийлар штабига қирғизистонлик Замирбек Жумагулов ҳам киради.

"Қирғизистон чемпионатида ўзимизга хос бўлмаган ўринда бораётганлигимиз, шунингдек мамлакат кубогидан чиқиб кетганимиз туфайли – клуб раҳбарияти бош мураббий Мурат Жумакеев ва катта мураббий Александр Бельдинов билан шартномани келишилган ҳолда бекор қилди. Клубга Ўзбекистондан икки мутахассисни жалб қилдик, улар ОФК кубоги вақтида жамоани бошқаришади", - деди клуб бош директори Руслан Сидиков.

"Биринчи навбатда клуб раҳбариятига таклиф учун ва яхши кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Клуб ҳақида нима дея оламан?! Ҳа, маълумотлар тўпладим, чемпионат доирасидаги "Абдиш-Ота" клубига қарши ўйинни кўрдим ва футболчилар билан танишишга ҳаракат қилдим. Айтишим мумкинки йигитлар яхши. Маҳоратли ижрочилар бор. Урғуни ўйин ташкил этишга қаратамиз. Клуб олдидаги мақсадлар доим энг олий. Вазифа – ОФК кубогида гуруҳдан чиқиш", - деди "Дордой" катта мураббийи Сергей Арсланов.

Маълумот учун, "Дордой" клуб ОФК кубоги гуруҳ босқичида "Хўжанд" (Тожикистон) ва "Копетдоғ" (Туркманистон) клубларига қарши ўйнайди. Баҳслар 24-30 июнь кунлари Бишкек шаҳрида марказлашган ҳолда ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика