Доннарумма "Ювентус"га ўтишга тайёр
04 aug 2023 00:58
News
Доннарумма "Ювентус"га ўтишга тайёр
Агар Войчех Шченсни жамоадан кетса, "Ювентус" Жанлуижи Доннаруммани сотиб олмоқчи.
Туринликлар 33 ёшли Шченснидан кўпроқ истиқболга эга бўлган дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи. Шу сабабли клуб Доннаруммани трансфер қилишни истамоқда.
Шчесни йилига 6,5 миллион евро олади, захира дарвозабони Маттиа Перин маоши эса 1,5 миллионни ташкил этади. Иккала футболчи ҳам Туринда қолишни истарди, аммо "Ювентус" улар билан хайрлашишга тайёр.
Доннарумма ёзда ПСЖни тарк этишга тайёр, ҳатто ижарага йўл олишга ҳам рози. Жижи А Серияга қайтмоқчи. У "Ювентус"га ўтишга рози.
Қайд этилишича, "Юве" Италия терма жамоасининг асосий посбонига дарвозабон позициясини топшириб, эски анъанага қайтмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2015 йилдан 2021 йилгача "Милан"да ўйнаган, кейин эса эркин агент сифатида ПСЖга ўтганди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments