Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти
31 jul 16:09
News
Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти
Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма чет эл матбуоти уни фаол равишда кузатаётган Англиянинг топ-клублари билан музокаралар ўтказгани йўқ.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 26 ёшли италиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари раҳбарияти билан музокаралар олиб бормаяпти.
Доннарумма ҳали парижликлар билан янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ. Италия терма жамоаси дарвозабони 2021 йилдан буён ПСЖда тўп тепади. Жанлуижи бунгача "Милан"да ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи Доннарумма ўтган мавсум Париж клуби таркибида Франция чемпионатида 24 ўйин ўтказган ва шулардан 4 тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.
Link :
Source : x.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments