Дониёр Умаров: "Бугун тасодифий натижа бўлмайди"
17 apr 2016 12:02
News
Дониёр Умаров: "Бугун тасодифий натижа бўлмайди"
Бугун "Машъал-2" ўз майдонида биринчи лига баҳслари бошлайди. 3-турдан ўрин олган "Орол"га қарши мазкур баҳс олдидан жамоа футболчиси Дониёр Умаров ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Дастлабки икки турда ижобий натижага эриша олмадик. Бугун бизни бир очко умуман қониқтирмайди. Ўз майдонимиздаги биринчи баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз. "Орол" кучли жамоа ва ўз майдонида ҳозирча мағлуб бўлмади. Уларда тажрибали футболчилар кўп. Улар узоқ масофадан ўйинга етиб келади фақатгина шу бизга имконият бўлиши мумкин. Қолган барчаси майдонда ҳал бўлади. Кучли жамоа ғалаба қозонади. Бу баҳсда тасодифий натижа бўлмайди деб ўйлайман" , - дейди футболчи Дониёр Умаров.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments