Latest news

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Дониёр Абдуманнопов: "Бобур Арена"даги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин" News

Дониёр Абдуманнопов: "Бобур Арена"даги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин"

"Андижон" клуби ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

- Дониёр, авваломбор куни кеча бўлиб ўтган ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ушбу ўйиндан сўнг ҳиссиётлар қандай?

- Раҳмат, тўғриси кайфиятимиз аъло даражада. Сабаби ўз майдонимизда илк учрашувимиз, минглаб мухлислар қаршисида ва ажойиб муҳитни кўриб фақат ғалаба қозониш кераклигини жамоамиз мураббийлари таъкидлаган эди. Шу ўринда янги бошланган мавсум ҳамда кириб келаётган наврўз байрами билан бутун Андижон халқи, жамоа раҳбарияти ҳамда футболчиларни табриклайман.

- "Андижон" жамоаси Суперлига ўйинларида дастлабки ғалабасини қўлга киритди учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Сурхон" билан ўйинда дастлабки ғалабани қўлга киритдик. Ўйин қийин бўлиши маълум эди. Рақибимиз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлиги кўриниб турди, якунда жамоамизнинг бирдамлиги туфайли ғалаба қозондик.

-"Бобур Арена"га ташриф буюрган минглаб мухлисларнинг қўллаб қувватлаши ва ажойиб муҳитда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- "Бобур Арена"даги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин, ўйингоҳни тўлдириб ўтирган муҳлислар қаршисида тўп суриш жуда қийин ва босими бўлади. Ташриф буюрган футбол ишқибозларига бизни қўллаб-қувватлаб турганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

- Жамоа кўплаб хужумлар ташкил қилинмоқда. Бироқ якунда голга айлантира оладиган ўйинчи топилмаяпти...

- Мени фикрим бўйича ундай эмас, ҳаммаси жойида. Тўғри айрим вазиятларда омад биз томондан юз  ўгирмоқда. Кейинги ўйинларда бу камчликларни бартараф этамиз.

- Навбатдаги турда сиз учун бегона бўлмаган  "Бунёдкор" жамоаси меҳмони бўласизлар. Ушбу ўйиндан олдинги фикрларингиз қандай?

- Албатта "Бунёдкор" ҳозирги кунда  Суперлигида ўз ўрнига эга жамоа ҳисобланади. Тўғри айтдингиз ушбу жамоада озми кўпми тўп тепганман. Жамоамиз раҳбарияти ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш кераклигини уқтириб келган, насиб бўлса муҳлисларни ҳурсанд қилиб қайтамиз.


Нодирбек Абдуллаев суҳбатлашди





Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика