Latest news

00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади News

Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади

5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида АҚШ Президенти сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Давлат раҳбари, ўз навбатида, Президент Дональд Трампни АҚШ маъмурияти олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг улкан натижалари билан самимий табриклади. Америка томонининг халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Устувор тармоқларда бизнес кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва савдо битимлари ҳажмини тубдан ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ўзаро савдо кўрсаткичларининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. 2024 йилда товар айирбошлаш 15 фоизга ошди.

Истиқболли кооперация лойиҳалари портфели фуқаро авиацияси, муҳим минерал ресурслар, электротехника саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, молия, инновациялар, таълим ва кўплаб бошқа йўналишларни қамраб олган.

Шу ойда АҚШнинг етакчи компания ва ташкилотлари билан узоқ муддатли ва барқарор шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, хавфсизлик соҳасида, энг аввало, терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасида самарали ҳамкорлик қилинмоқда.

Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда. Тошкентда АҚШнинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Келгуси йили АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор иштирок этиши мамнуният билан қайд этилди. АҚШ етакчиси футбол терма жамоамизга чин дилдан омад тилади.

Телефон мулоқоти чоғида давлат раҳбарлари долзарб халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг “C5+1” шаклидаги минтақавий ҳамкорлигини чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари Президент Дональд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурларни илгари суриш мақсадида олий даражадаги мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти очиқ, конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

Rating: +7   

Comments

+4   
06 sep 13:07:39
تعمورخن ومار خجا
Reply to comment by Акрамжон Халилов
Путинни орқаси роса ачишади агар Трамп Тошкентга келса.
Srazi oyogʻi kuygan tovuqqa oʻxshab yugurib keladiyu itlaridan biri nima boʻldi nimani gaplashdilaring deb podshohimiz yevropaga boribkelsaham srazi keladiyu itlar itga oʻxshidi bu xarromi putin oʻziham yemidi boshgaham yedirmidi oʻzixam rivojlanmidi boshqanixam rivojlanmidi shu lanatininorqasidan cccp dan chiqqan15 ta davlat xammadi dunyodan orqada leninizimdi chirigan tizimi bilan
+3   
06 sep 14:56:31
dessi anvar
кўплар сиёсатни тушунмайдида Мирзиёев тўғри қиляпти , қаранглар уччала дунё лидерлари биз билан гаплашишга мажбур , лекин подшоҳимиз сен билан ҳам , сен билан ҳам , сен билан ҳам гаплашаман лекин ўзим билганимни қиламан , мен керакманми тошкентга олдимга келасан так что ўзингга қараларинг деяпти
+2   
06 sep 16:40:20
Rasul M
Donald Trump aralashivu bu yaxshilikkamas
+1   
06 sep 12:14:03
Акрамжон Халилов
Путинни орқаси роса ачишади агар Трамп Тошкентга келса.
+1   
06 sep 12:02:15
Zidan10
Бу хорами табригини кутига тиксин
   
12 sep 08:38:25
Shuxratcik Fcb
Reply to comment by Адхамжон Низамов
Алохида табриклади.
President blan suxbat bulgan ekan
   
06 sep 22:24:10
Otabek
Reply to comment by dessi anvar
кўплар сиёсатни тушунмайдида Мирзиёев тўғри қиляпти , қаранглар уччала дунё лидерлари биз билан гаплашишга мажбур , лекин подшоҳимиз сен билан ҳам , сен билан ҳам , сен билан ҳам гаплашаман лекин ўзим билганимни қиламан , мен керакманми тошкентга олдимга келасан так что ўзингга қараларинг деяпти
Ха ия биз ким фалон фалон буюк инсонларни авлодимизку. Хозир кўпчилик 2 та қутбли дунё эмас 3та қутб яни Хитойни қўшябди. Аслида 4 та 4 чи қутб бизики ўзи. Бўшашмимиз хамма ижтимоий тармоқларни эгаллашимиз кере нафақат эгалаш, негативлар билан тўлдирворишимиз кере...
   
06 sep 21:36:39
Лутфулла
Терма жамаомиз ЖЧ га чиққани энди эсига тушганми
   
06 sep 16:10:59
Адхамжон Низамов
Reply to comment by Shuxratcik Fcb
Xozrgacha chiqqan barcha jamoani tabriklagan ichida Uzb xam bulgan aloxida tabriklamasa kk
Алохида табриклади.
   
06 sep 14:40:08
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by تعمورخن ومار خجا
Srazi oyogʻi kuygan tovuqqa oʻxshab yugurib keladiyu itlaridan biri nima boʻldi nimani gaplashdilaring deb podshohimiz yevropaga boribkelsaham srazi keladiyu itlar itga oʻxshidi bu xarromi putin oʻziham yemidi boshgaham yedirmidi oʻzixam rivojlanmidi boshqanixam rivojlanmidi shu lanatininorqasidan cccp dan chiqqan15 ta davlat xammadi dunyodan orqada leninizimdi chirigan tizimi bilan
Энг кизиги кечаги ШХТ йигилишидан кейин, подшохимиз билан шахсан катта итни узи телефонда гаплашибтику шалвираб колиб:)
Аллохга шукрки бизни давлатимиз анча ривожланган!
   
06 sep 13:11:35
Фарход
Шу Дональд тога ( амаки) бир караса яхши, бир караса ёмон киликлар килади, агар Узбекистон га келса бир куришиб 2 огиз гап айтаман.
   
06 sep 12:44:32
Shuxratcik Fcb
Xozrgacha chiqqan barcha jamoani tabriklagan ichida Uzb xam bulgan aloxida tabriklamasa kk
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика