"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди
19 oct 2020 00:31
News
"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди
Венгер яқинда ўзининг таржимаи ҳолини эълон қилди. Шундан кейин журналистлар Моуриньюдан китобда у ҳақида сўз бормаганига муносабат билдиришни сўрашди (бир пайтлар иккала мураббий бошқарувидаги жамоалар — "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги рақобат футбол оламининг муҳим воқеликларидан бири бўларди). Португалиялик мутахассис эса қуйидаги фикрларни билдирди:
"Нега у мени тилга олмаган? Чунки у мени ҳеч қачон мағлуб этолмаган. Агар 12 ёки 14 ўйиндан бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган бўлсангиз, бунга китобдаги бир бобни бағишлаган бўлармидингиз? Хўш, нега у буни қилиши керак? Китоб – бу сизни хурсанд қиладиган, бирон бир ютуқ билан фахрлантирадиган нарсадир. Шу сабаб бу ҳолатни яхши тушунаман".
Маълумот учун, улар ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида Жозе Моуринью, 2 тасида Арсен Венгер ғалабани тантана қилган, 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

"Бу унда бўлган доимий провокациялардан бири. Ўзимни болалар боғчасидагидек ҳис қиляпман, аммо бу Моуринью шахсиятининг бир бўлаги", — деди Венгер Canal+ эфири вақтида.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments