Latest news

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   0 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  29 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак" News

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"

Биринчи лиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Нефтгазмонтаж" - "Чиғатой" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий, таниқли Дмитрий Ким фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа, ғалаба қозондик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Режаларимиз амалга ошди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Умуман олганда бугун асабий ва жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда сўнгги дақиқаларга қадар кураш кечди.  "Нефтгазмонтаж" ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Рақиб жамоада характер борлигини кўрдим. 

Мавсум бошида ўйинимиз қовушмагани рост. Чунки жамоада футболчилар ёш. Ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак. Ўйиндан ўйинга ҳаммаси жойига тушиб боряпти. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ҳам ортмоқда. Шу боис ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти".

Ушбу мутахассис ўз вақтида "Пахтакор"даги фаолияти орқали футболимизга Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев, Жамшид Искандеров каби юлдузларни етиштириб берган. Хўш, бундай индивидуал кучли футболчилар яна чиқадими? Бу саволга Дмитрий Ким қуйидагича жавоб берди. 

"Ҳа, техник томондан кучли ўйинчиларимиз бор. Машарипов ва Сергеевга ўхшган иқтидорларни болаликдан тайёрлаб бориш керак. Юқори даражага чиқиш учун ўз устида кўпроқ ишлашлари лозим. Келажакка умид бор. Рақибни алдашларига қандай қарайман? Қандай қарор чиқариш ўйинчининг ўзига боғлиқ. Алдайдиган жойда алдаш керак. Пас берадиган пайтда пас бериш лозим",- дейди Дмитрий Ким. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика