Latest news

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  16 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

Дмитрий Градиленко: "2009 йилда "Локомотив" ҳаваскор кўринишда эди" News

Дмитрий Градиленко: "2009 йилда "Локомотив" ҳаваскор кўринишда эди"

Бугун шархловчи, «ГрадиленКо» футбол агентлиги асосчиси ва «Зенит-Пенза» клубининг спорт директори иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Тошкентга илк бор 1985 йил Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси билан мусобақада қатнашиш учун келгандим. Ўшанда биз турнирда ғолиб бўлганмиз. 2009 йилда таниқли дарвозабон Александр Филимоновнинг "Локомотив"даги ўйинларидан бирини кўриш мақсадида келгандим. Сашанинг "Локомотив"га ўтиши жуда тез ҳал бўлган. Бу билан унинг катта футболдаги фаолиятини давом эттиришига ҳисса қўшганман. Ҳозир Филимонов Туланинг "Арсенал" клубида ўйнамоқда", - дейди Дмитрий Градиленко.

2009 йил келганимда "Локомотив" талабалар шаҳарчасида ўйинини ўтказганди. Барчаси ҳаваскор кўринишда эди. Кеча бу жамоанинг янги стадиони ва базаси билан танишдим. Ўзгаришлар катта кўламда. Футбол ривожланишини ҳукумат қўллаб-қувватлаётгани, мамлакат Президенти Ислом Каримовнинг шахсан эътибори юқори эканлигини биламан. Ўсмирлар ва ёшларнинг жаҳон чемпионатида ўйнаётгани бекорга эмас. Аҳмедов ва Денисов Россиядаги яхши номга эгалар. Одил қишда "Краснодар"га кўчиб ўтади. У "Анжи"да бир текисда ўйин намойиш қилди. Денисов "Локомотив" билан жадвалда пешқадамлик қиляпти.

Футболчиларнинг янги жамоаларга ўтишида кўп нарса уларнинг ўзига боғлиқ. Агентларнинг ҳиссасини жуда катта деб айтмайман. Аксарият вазиятда футболчиларнинг савияси барчасини ҳал қилади. Клублар ўзаро музокара олиб борганда ўйинчининг нархи юқори бўлади. Агент таклиф қилганда эса нарх тушиб кетади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика