Latest news

15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  3 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   0 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  0 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  1 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  11 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  9 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз" News

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз"

"Бунёдкор"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Дмитрие Побулич "Сўғдиёна" билан учрашувдан олдин фикрларини билдирди.

Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан бўлган суҳбатда футболчи иккинчи даврага тайёргарлик, Минск йиғини ва позициясидаги рақобат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли биринчи даврада майдонга тушганим йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Ўйлайманки, иккинчи даврада нималарга қодирлигимни кўрсатаман",- дейди Побулич. 

- Клуб ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Натижада яхшигина рақобат юзага келди...

- Рақобат бўлгани жуда яхши. Биз ҳаммамиз бир жамоа яъни "Бунёдкор"миз. Ҳозирда яхши формадамиз. Олдинда Суперлига ва кубок баҳслари бор. Таркибда танлов имконияти кенг.

- Минск йиғинидан қандай хулосалар чиқарилди? 

- Икки ҳафта катта куч билан ишладик. Биз чемпионат стартига шаймиз. Олдинда "Сўғдиёна" билан баҳс кутиб турибди. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ёқимли. 

- Биринчи даврадаги чемпионат баҳсларини ташқаридан кузатдингиз...

- Бу ерда ҳамма жамоадан очко олиш мумкин. Суперлига сифатли тарзда ўтяпти. Лигада ўсиш ва олдинга интилишни сездим. "Бунёдкор"нинг мақсади ҳар бир ўйинда юз фоиз куч билан ўйнаш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ва мавсумни юқори ўринларда якунлашни истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика