Latest news

13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   0 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  13 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  14 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  8 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1

Диёр Мирзабоев: "Кумиков ЕЧЛда ишлаган мураббий, унга бироз вақт керак холос" News

Диёр Мирзабоев: "Кумиков ЕЧЛда ишлаган мураббий, унга бироз вақт керак холос"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдирди.

Ҳозир ҳар қандай фикрим баҳонага ўхшаши мумкин. Барча айбни дарвозабонга ағдармаган бўлардим, у ҳали ёш. Хабарингиз бор, жамоамизга янги мураббий келган. Янги мураббай ўз фалсафасини йигитларга етказиши учун вақт етмаяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозонишни роса хоҳлаган эдик.

- Жамоанинг вазияти оғирлашмоқда, бу вазиятдан чиқиб кета оласизларми?
- Меҳнат қилиб бу вазиятдан чиқамиз. Таркибимиздаги футболчиларни савиясиз демаган бўлардим, жамоамизда олий лига футболчилари ўйнамоқда. Вазиятни тўғрилаймиз.

- Трансфер ойнаси вақтида янги футболчилар олинадими?
- Транфсер ойнаси август ойида очилади. Шартномаси бор футболчиларни ололмаймиз. Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар бор, шуларни ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Бу трансферлар устида ишлаймиз.

- "Андижон" қачон ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқишни ният қиламиз, лекин ниятнинг ўзи камлик қилади. Ишлашимиз керак, фақат меҳнат талаб қилинади. Вақти келиб Виктор Кумиковнинг имзоси билинади. Ҳозир унинг фалсафаси остида ишлаяпмиз.

- Кумиков келгач жамоада ижобий ўзгаришлар бўлдими?
- Ҳар қандай тизимда ўзгариш бўлса ижобий жиҳатлар ҳам бўлади, ёмони ҳам. Кумиков ўз вақтида Европа чемпионлар лигасида ишлаган, тажрибали мураббий. Футболчиларга ўз фалсафасини сингдириш учун вақт керак.

- Захирадан тушаётганлар ҳақида нима дея оласиз?
- Захирадан майдонга тушаётганлар ҳозирча ўйинимизни кучайтира олишмаяпти.

- Кумиков таркибдан қониқаяптими?
- Қишда тайёрлаган мураббий ҳозир биз билан эмас. Таркибни айнан у шакллантирган ва тузган. Кумиков қўл остидаги футболчиларни ўз ўйинига тушириб олиш учун меҳнат қилмоқда.

- Қанот ўйинчилари Азамат Исроилов ва Фарҳод Мираҳматовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозир ўйин тугаши билан бир нарса дейиш қийин. Бугун бизга ўйин видеосини беришади ва биз ўйинни таҳлил қиламиз. Кейин қандайдир фикр билдиришим мумкин.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика