Latest news

00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  7 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  14 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  99 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" Предраг Вуйович масаласини ҳал қилди" News

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" Предраг Вуйович масаласини ҳал қилди"

Вуйович “Андижон” таркибида 2015 йил тўп сурган. Кейинчалик қарздорлик юзасидан ФИФАга шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Шу вақтдан буён ФИФА мазкур иш юзасидан ҳозирги “Андижон” жамоасини тинч қўймасди. Клубнинг ҳозирги раҳбарияти масалага нуқта қўйиш юзасидан иш олиб борди. Адашмасам, Швейцарияга вакиллар ҳам жўнатилди. 

Гап шундаки, Вуйович тўп сурган “Андижон профессионал футбол клуби” МЖЧ Андижон вилоят иқтисодий суди томонидан 2017 йилда тугатилган. Айни вақтдаги жамоа эса “Андижон футбол спорт” МЖЧ сифатида 2016 йилда ташкил топган. Иккинчи томон биринчисининг мол-мулкини ҳам, қарзларини ҳам бўйнига олмаган. ФИФА турли текширувлардан кейин буни тан олди (ўртада “Андижон бахтли ёшлари” МЖЧ ҳам фаолият юритган.

Кўза кунда эмас, кунида синади. Клубларнинг муаммолари билан банкрот қилиб юборилиши авваллари кўп кузатилган. Жамоа янги МЖЧ сифатида қайта ташкил этилган ва ҳар сафар сувдан қуруқ чиқаверган. Аммо ФИФА бу каби ишларни бугун қаттиқ назорат қилади. ЎзПФЛ регламентида ҳам бу каби ишларга алоҳида банд ажратилган. Клублар чин маънода профессионал фаолият олиб бориши лозим. 

2019 йилда клублар икки мартадан аудит текширувидан ўтказилади. Насиб бўлса, бу галгиси аввалгиларидан анча жиддий бўлади - деб ёзади ЎзПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги расмий каналида.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика