Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  2 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  53 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  253

Диёр Имомхўжаев: "Суперлиганинг 3 мураббийи ПРО лицензияси учун имтиҳондан ўта олмади" News

Диёр Имомхўжаев: "Суперлиганинг 3 мураббийи ПРО лицензияси учун имтиҳондан ўта олмади"

ЎзПФЛ бош директори бу ҳақда маълум қилди.

"ОФК талабига кўра Суперлига бош мураббийи албатта Про лицензиясига эга бўлиши шарт. 

ЎФА бизга тақдим этган маълумотга кўра, айни ҳолатда Суперлиганинг уч (!) ва Про лиганинг уч клуби бош мураббийлари Про лицензиясига эга эмас, аниқроғи, улар имтиҳонлардан ўта олмаган. Қайта топшириш имтиҳони март ойига белгиланган. Унга қадар биз мазкур мутахассисларни вақтинча рўйхатдан ўтказиб турамиз. Аммо улар қайта топшириш имтиҳонидан ҳам йиқилса, клуб мазкур мураббий билан шартномани бекор қилиши талаб этилади. Яъни, ОФК лицензиялаш даврига қадар Про лицензияси мавжуд мураббий клуб билан шартнома тузиб улгуриши керак. 

Изоҳ. Март ойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиб туриш масаласи пандемия таъсирида келинган қарор бўлиб, кўплаб мамлакатлар ёпиқ режимда эканидан келиб чиқиб, бир неча ой давомида ўқув курсларини ташкил қилишнинг имкони бўлмади. 

Биз жорий мавсумдан эътиборан Про лига клублари мураббийларидан ҳам секин-аста Про лицензияси талаб қилишни бошладик. Давлат улуши бор бўлган корхона томонидан молиялаштирилаётган клублар қайси лигада ўйнашидан қатъий назар, ОФК талабига жавоб бериши шарт. Улар ўзларига катта ойлик-маош ёзиб олиш учун эмас, биринчи навбатда ОФК ва ЎФА талабини бажаришлари учун молиялаштирилади. Мана шу принципни барча клублар бирдек тушуниб олишлари шарт", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 




Реклама



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика