Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  0 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  5 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  8 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  12 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Диёр Имомхўжаев: «Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас, бутун Ўзбекистонники» News

Диёр Имомхўжаев: «Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас, бутун Ўзбекистонники»

Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида ўтказилган спорт фестивалига ПФЛ бош директори маслаҳатчиси, таниқли шарҳловчи Диёр Имомхўжаев ҳам ташриф буюрди. Биз унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Спортда амалга оширилаётган ишларни ҳамма кўриб турибди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамма соҳа битта ёқадан бош чиқариб ишлаши керак деган вазифани қўйганлар. Нукусга Тошкентдан Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари етиб келишди. Нима учун? Президент шундай талаб қўйганки, спортчи 16-17 ёшдан пайдо бўлиши керак эмас, бизлар спортчиларни юксак марраларга етказиш учун боғча ёшидаги болалалрдан бошлашимиз керак. Бунинг учун 1 июнь «Халқаро боллалрни ҳимоя қилиш куни»дан ҳам яхши кунни топиш қийин эди. Шунинг учун биринчи бўлиб Қорақалпоғистондан бошлашга қарор қилдик.



Мана секин-аста барча вазирликлар, муассасалар бир ёқадан бош чиқариб ҳамкорликда ишлашни бошлашди. Олдинги пайтларни эслайдиган бўлсак, Миллий Олимпия қўмитаси ўз ҳолича ишларди, Ўзбекистон Футбол Асоциацияси умуман бошқа томорқа эди. Бундан ташқари вазирликлар спортга яқин киролмасди. Ҳозир ҳамма бир ёқадан бош чиқараётгани эвазига мана шунақа яхши тадбирлар ўтказиляпти. Мана ҳозир стадион одамларга тўляпти. Оролга ҳам футболни қайтариш керак. Бу ердан жудаям яхши футболчилар етишиб чиққан. Бугун бориб боғчадаги болларни табрикладик, уларга Президент совғалари топширилди. Бундан ташқари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ҳамма ҳаммасини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдик. Чунки айнан келажак шулар.

Шундай фестивал ўтказилаётганидан жудаям хурсандмиз. Келажакда Хоразмдан бошлаб бутун Республика бўйлаб мана шундай битта жам бўлиб, битта жамоа бўлиб ишлаш ниятидамиз. Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас. Спорт бутун Ўзбекистонники. Шунинг учун ҳам шундай тадбирлар кўп бўлишини хоҳлар эдик»


Фурқат Юсупов ёзиб олди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика