Latest news

18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  0 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  1 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:2 (Матнли трансляция)  19 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Диёр Имомхўжаев раҳбарлигидаги делегация Ғузорда бўлди News

Диёр Имомхўжаев раҳбарлигидаги делегация Ғузорда бўлди

Куни кеча, "Шўртан"нинг Ғузордаги қароргоҳига Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигаси вакиллари расмий ташрифни амалга оширишди.

Яқиндагина ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаган Диёр Имомхўжаев раҳбарлигида Тошкентдан келган делегация аъзолари жамоамиз футболчи ва мураббийлари билан учрашишди. Суҳбат давомида “Шўртан” ПФК вакиллари шаффоф ва ҳалол ўйин ҳақида тушунтирилди ҳамда огоҳлантирилди, шу билан бирга зарур маслаҳатлар айтиб ўтилди.

Делегация билан бирга ташриф буюрган давлат хавфсизлик хизмати ходимлари футбол учрашувлари орқали тотализатор ҳамда бошқа ноқонуний ўйинларда қатнашган, ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида қонундан ташқари ҳаракатларни амалга оширган ва бу жараёнларда хайрихоҳлик кўрсатган ҳар қандай шахс Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгилаб қўйилган тартибда жиноий жавобгарликка тортилиши муқаррар эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, бу салбий ҳолатлар, нафақат ҳар бир инсоннинг ўз шахсий обрўсига, балки бутун бир 100 йиллик тарихга эга Ўзбек футболининг мавқеига ва эътиборига путур етказиб қўйиши мумкинлиги тўғрисида ҳам огоҳлантирди.

Шу ўринда, бу каби жиноятчиликнинг олдини олиш ва жазони кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887 қарорида ҳам кўзда тутилганлиги ва ушбу масала ҳозирги даврда тасдиқдан ўтиш жараёнида эканлиги эслатиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда пандемия туфайли ноъмалум муддатга қолдирилган ҳамда давом эттирилиши кутилаётган футбол мусобақаларига жиддий тайёргарлик кўриш, чемпионат ўйинлари вақтида, шу билан бирга уларнинг бошланиши олдидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, касалликларни олдини олиш мақсадида махсус инспекция ташкил этилиб, санитария ва эпидемиалогия ташкилотлари томонидан тегишли чора тадбирлар ўтказилиши ҳамда тасдиқланиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика