Latest news

07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган" News

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди.

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев ЎзПФЛ раҳбарининг ташкилотдаги дастлабки қадамлари қандай босилгани билан қизиқди. 

"ПФЛда Директор маслаҳатчиси деган штат бор эди. Ўша лавозимда ишга киришганман. Биринчи кунданоқ "кичик уруш" бошланган. Буёғига энди фақат ҳаракат қилиш керак эди. Ҳар куни мажлис бўларди: "Ҳожатхона эшигини ким очиқ қолдирди?", "Нимага галстюк тақмадинг?", "Нимага тирноғингни олмадинг?"

Фақат шунга ўхшаш мажлис бўларди, ҳар куни. Номини, кимлигини айтиб ўтирмайман, ўша пайтда Федерациядаги жуда катта одам билан айтишиб қолишимга тўғри келган. 

Биринчи йўқотилган иллат ўша нарса бўлган. Кейин секин-секин ПФЛни бошқа бинога, бошқа ташкилот сифатида кўчиб ўтиши... у ерда қанақадир одамлар билан уришиш... Бошида келганингизда, ҳамма сизни таламоқчи ва босиб қўймоқчи, сўзини ўтказмоқчи бўлади. Ўша жараёндан чиқиб кетгунимча 10-15 нафар катта ёшли одам билан конкрет тортишганман. Додамлар ишлаган пайтда ишга одоб билан ёндашишса-да, рўшнолик кўришмаган. Шундай нарсалар бор эдики, унга одоб билан эришиб бўлмасди. Юзхотирлик қиладиган бўлсангиз, бу жамият устингизга чиқиб, хоҳлаганини қилади. 

ПФЛда бугунги кунда мен билан елкама-елка ишлаётган болалар жуда яхши билишади. Ўша даврларни кулиб эслаймиз. Палончи ака билан қанақа уришганимиз ва ҳоказо. 

Ёшлар иттифоқи ташкилотидан одамлар келарди. ПФЛга келганида оёғини столга қўйиб ўтирарди. Мен буни хазм қила олмасдим. Мен учун одам қаерда ва қандай лавозимда ишлашидан қатъи назар одам бўлиши керак, чунки энг кучли одам келса ҳам, йўқотадиган нарсам йўқ. Олса, ишимни олади-да дердим. Шу воқеани бошқалар кузатиб туради, кўради. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишингизга қизиқишади. Ҳамкасбларимиз ҳам сен мутахассис эмассан, журналистсан дейишарди. Буларнинг ҳаммаси менга мотивация бағишлаган", – деди Имомхўжаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +6   

Comments

+1   
11 jul 18:10:25
Bebetto Omadov
Узбек футболи ривожи учун хизмат килаётган фидоий инсон! Диёр Имомхужаев килаётган ишларингизга Аллох ривож, хонадонингизга файз барокот берсин, сог булинг!
+1   
11 jul 16:43:10
Olim
Молодцы,Зур
+1   
11 jul 14:52:59
Равшан Наралиев
футболимизда яна 4та Диер бўганда ҳозир анча олдинда бўлардик
+1   
11 jul 12:38:49
Rasul Matkarimov
Uzbek futbolidagi xurmatga sazovor insonlardan xoja kurdinga otiravermasdan yoshlarga imkoniyat berish kerak
+1   
11 jul 12:37:26
O'zbek futboli XD
Kecha shu podcastni oxirgacha ko'rdim Diyor gazni boss PFL da Zo'r ishlavossan.
Sandan boshqasi Pflni eblomiydi
   
11 jul 14:06:47
Sanjik barsa
Abror Imomxo'jayevning o'g'limi bu?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика