Latest news

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз" News

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз"

ЎзПФЛ директорлигига номзодлар пайдо бўлаётгани, улар ўз дастурлари бор эканлигини айтаётганлари ёқимли ҳолат. Аслида шундай бўлиши керак.

Бироқ аввал бунинг учун тизим яратиш лозим. Уставга айрим ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Келаси йилга ЎзПФЛга директор қандай сайланади, бу иш қандай амалга ошади каби жараёнлар ҳамма учун маълум бўлишини истаймиз.

Мана шу йил сўнгида шу кунгача қилган ишларимиз ва келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишларимиз ҳақида ўз дастуримизни берамиз. Ҳозир эса ЎзПФЛ қаттиқ режимда ишлаяпти, дастур учун ажратадиган вақтнинг ўзи йўқ, пандемия сабаб жуда кўп вақт йўқотдик. Қолаверса, жуда мураккаб даврда ташкилотни қабул қилиб олдик. Бундай нолимаймиз, қийин шароитда ҳам бирдек ишлашга тайёрмиз.

IMHOимизча, ҳар йили раҳбарият ўзгаравергани билан барака топилмайди, баъзида ишлаш учун вақт ва имконият керак бўлади. ЎзПФЛ жамоасининг аниқ мақсади ва вазифалари бор, жамоанинг 95 фоизи ёшлардан ташкил топган. Бирламчи вазифамиз йилни амаллаб якунлаб олиш ва келаси йил учун пойдевор қўйиш. Ишонтириб айтаманки, бизнинг дастуримиз рақобатчилар орасида энг яхшиси бўлади ва биз мураббийларга сим қоқиб, бизга овоз беришларини ялинмаймиз. Соғлом рақобатга эса доим тайёрмиз!", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика