Latest news

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  226 20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  20 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Диёр Имомхўжаев: "Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади" News

Диёр Имомхўжаев: "Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади"

ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида пост қолдирди. Унда Диёр Имомхўжаев жамоалар манзили томон кескин фикрларни билдиргани кўриниб турибди.

"ЎзПФЛдаги икки йилим давомида энг кўп ёмон кўрганим нарса — шартномаларни икки томонлама бекор қилиш.

Ҳа, аслида бунга клубларнинг ҳақи бор. Буни тақиқлашга эса ЎзПФЛнинг ҳақи йўқ. Аммо учинчи масалани ҳам унутмаслик керакки, ўртада давлатнинг ёки халқнинг пули турибди. Шундан келиб чиқилса, бу ишларда назорат бўлиши керак.

Ҳолатни тушунтираман. Сизда яхши футболчи бор, айтайлик, у Тошкентнинг ёки хорижнинг бирор клубига йўл олмоқчи. Ўша жамоа эса футболчини эҳтимолий трансферидан арзонроққа қўлга киритмоқчи. Бунда футбол агентлари асосий ролни ўйнаб беришади. Яъни, шундоқ ҳам кетишни истаётган футболчи номидан сизга “совчи” бўлиб келишади.

Демак, келишув асосида сиз футболчи билан шартномани бекор қилиб берасиз. Футболчи рози, у яхшироқ клубга осон кетяпти. Сиз рози, агентлар орқали улушингизни олдингиз. Олаётган клуб рози, мақсадига етишди. Аммо футболчини тарбиялаган клубга ҳеч нарса йўқ. Клубларда футболчиларини коронавирус тестидан ўтказиш учун ҳам пул йўқ. Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика