Latest news

13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  25 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  19 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6

Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади" News

Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида янги пост қолдирди.

Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади. Чунки:


- кинотеатрлар ва масжидлар фаолияти қайта тикланди, кафе ва ресторанлар ишлаб турибди;

- ССВ мутахассислари фикрига кўра, вирус уйда кўчадагидан тезроқ юқади, очиқ ҳавода эса нисбатан камроқ;

- Иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган футбол клублари чипталар сотувидан оз бўлса-да пул ишлашни бошлайди.

Бунда албатта мезбон стадион маъмурияти масъулиятни ўз бўйнига олиши, чипталар рухсат берилган миқдорда чиқарилиши, мухлисларнинг стадионга эркин кириб-чиқиши учун шароит яратилиши, рухсат этилган сектор ўриндиқлари ижтимоий масофа талаблари даражасидан келиб чиқиб тартибга солиниши ҳамда мухлисларнинг ўзи ҳам карантин талабларига риоя қилиши керак бўлади. Умид қиламизки, тез орада стадионларнинг маълум фоизигача ёки барча стадионларга маълум миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика