Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Диёр Имомхўжаев: "Фақат "Навбаҳор" 17:00да ўйнамайди" News

Диёр Имомхўжаев: "Фақат "Навбаҳор" 17:00да ўйнамайди"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг фикрларига иккинчи бор жавоб берди.

Мусобақалар ўтказиш регламентидан кўчирма:

9.7. Учрашувлар қуйидаги вақтларда старт олиши мумкин:
- Суперлигада соат 18.00 дан эрта бўлмаган вақт (шанба, якшанба, байрам кунлари, шунингдек, вазиятга қараб ва ЎзПФЛ қарори билан айрим вилоятлардаги ўйинлар бундан мустасно бўлиши мумкин);
- U-21 чемпионатида соат 12.00 дан эрта бўлмаган вақт (ёз ойларида учрашувни соат 17.00 дан эрта бошлаш тақиқланади);
- Барча қолган учрашувлар вақти ЎзПФЛ томонидан белгиланган ва телерадиокомпания билан келишилган вақтда бошланади;
- Учрашувни 21.00 дан кеч бошлаш мумкин эмас.

Айрим вилоятлардаги ўйинлар деганда прожектори талабга жавоб бермайдиган стадионлар назарда тутилган. Вазиятга қараб деганда эса ҳаво ҳарорати, шом кириши ва шунга ўхшаш ҳолатлар инобатга олинган. Жорий мавсум 18 учрашув 18:00 дан эрта бошланган. Ҳозирча эътироз фақатгина "Навбаҳор" устози томонидан бўлди.

5.14. Мезбон жамоа мусобақаларнинг расмий календарь учрашуви бошлангунга қадар 20 кундан кеч бўлмаган муддатда ЎзПФЛ маъмуриятига учрашувнинг бошланиш вақти борасида таклиф бериши зарур. ЎзПФЛ учрашув вақтини телетрансляция ҳуқуқини қўлга киритган компания билан келишиб белгилайди.

Барча клубларга тақвим бир вақтда берилди, аммо ҳеч бир клубдан эътироз бўлмади, ҳатто "Навбаҳор"дан ҳам. Аммо натижа қониқарли бўлмаганидан кейин Канчельскис эътироз билдирди. Арпа уни баҳона дегани аслида шу.

Икки кун аввал "Бухоро" ва "Қизилқум" клублари ҳам 17:00 да учрашув ўтказди. Олдинда яна 6 учрашув шу вақтда ўтиши керак. "Навбаҳор"дан бошқа бирор клуб эътироз қилмади. Ўша куни "Навбаҳор"нинг рақиби ҳам айнан шу вақтда тўп сурди.

Регламентнинг 9.7 бандига қайтамиз, U-21 учрашувларини ёз ойларида 17:00 дан эрта бошлаш мумкин эмас дейилган. 21 ёшгача бўлган футболчилар, яқин-яқингача Олий лига клублари ҳам ёз ойларида 16:00 да майдонга чиққан даврлар бўлган, "Навбаҳор"нинг ёши катта мухлислари буни яхши эслашади. 21 ёшгача футболчи август ойида 17:00 да ўйнаса, аёл футболчилар шу вақтда ўйнаса, миллионлаб маош оладиган футболчи ва мураббийлар нега ўйнай олмайди?

ТТЙМИ стадиони майсаси ҳақида ОАВ қолган мутахассислардан фикр олса, тўғрироқ бўлади. Ўйинлар ўтаётган 7 стадиондан майсаси нисбатан қониқарсизи ТТЙМИ эмас, футбол ичидагилар буни жуда яхши билади.

"Пахтакор" билан ёнма-ён бораётган АГМК иштирокидаги учрашув ҳам 17:00 га қўйилган. Аммо Миржалол Қосимов бир оғиз эътироз қилгани йўқ. Менимча, ҳамма меъёрни айнан бир клуб билан солиштириш тўғри эмас. "Навбаҳор" мухлисларидан бир нарсани тўғри тушунишларини сўраймиз, натижа қила олмаган биргина мураббий сиз-у бизнинг ўртамизга фитна сочмасин, ҳар сафар футболчилар, майдонлар ва бошқаларни айблашдан тийилсин. Ва иложи бўлса мураббийлар иштирокидаги йиғилишларда қатнашиб, фикрларини аввалдан билдирсин, ғолиб чиқа олмаганидан кейин эмас", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика