Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  23 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Диёр Имомхўжаев: "Бунёдкор" стадионидаги муаммоларга ЎФАнинг алоқаси йўқ" News

Диёр Имомхўжаев: "Бунёдкор" стадионидаги муаммоларга ЎФАнинг алоқаси йўқ"

Бироз олдин сайтимизда "Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти" номли хабар чоп этилди.

Ушбу хабарга ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев муносабат билдирди. 

"Бунёдкор" стадионида свет йўқ, газ йўқ, сув йўқ. Майсаларни суғоришга ҳам, тарбияланувчиларга овқат қилишга ҳам, футболчиларнинг ювинишига ҳам.

Чунки "Бунёдкор" стадионининг қарзлари бор. Мажбурий ижро бюроси қарздорлик масаласи ижобий ҳал бўлишини истайди ва бу йўлда ўз принципи бўйича иш кўради.

Айрим ҳамкасбларимиз бу мавзуга ЎФА номини ҳам тиркаб кетишди. Айтиб ўтаман, стадионни ҳам, клубни ҳам молиялаштирадиган ташкилот бор. Тўғри, ҳозир ўша ташкилотга ҳам осон эмас. Футболдан бошқа ҳам етарлича ташвиши бор. Шунчаки қарздорлик ва "Бунёдкор" кейинги учрашувни қайси стадионда ўтказиши борасидаги масала ЎФАга тегишли эмас. Шуни айтмоқчи эдим", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Rating: -273   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика