Latest news

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   13 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  8 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Диёр Имомхўжаев: Бугун футбол эмас, бокс мухлисиман. Сиз-чи? News

Диёр Имомхўжаев: Бугун футбол эмас, бокс мухлисиман. Сиз-чи?

Футболимизда сўнгги кунларда бўлаётган воқеалар кишини руҳан толиқтирди. Интернетдаги ҳар бир чиқишдан кейин кимгадир ниманидир тушунтириш керак бўлади ва ҳоказо.

Шанба ва якшанба ўша дилхираликларни унутиш учун ёрдам берадиган кун. Мен бу кунларни Европадаги футбол учрашувлари сабаб қадрлайман. Ундаги воқеалар кишига руҳий завқ бағишлайди. Ҳозир эса ҳаётимда биринчи марта футболдан кўра кўпроқ боксни кутиб ўтирибман.

Бунгача боксни фақатгина 1 марта кутгандим. Даврон Файзиев сабаб Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо жангини томоша қилганман. Унинг шу ҳақдаги блогпостини ўқиганимда охирги хатбошига қадар хаёлимда футбол турган ва сўнгги лаҳзада бокс ҳақидаги мақола эканини тушунганман. Балки боксга яхши тушунмаганим учун бўлса керак, жанг у қадар ёқмаганди. Мен аёвсизроқ нимадир кутдим ўшанда, назаримда Пакьяо устунроқдек кўринди, якунда эса ҳакамлар Мейвезернинг қўлини кўтарди.

Ўша жангдан кейин Мейвезернинг боксдан кетмаслигини истаганман. Қандай қилиб бирор марта мағлуб бўлмай спортдан кетиш мумкин?! Муҳаммад Алидан тортиб, Тайсонгача мағлуб бўлганмиди? Хуллас-да... Бугун ўша Мейвезерни мағлуб этиши мумкин бўлган кимдир топилгандек. Ва шунинг учун ҳам жангни интизор бўлиб кутиб ўтирибман.



Боксни Рио Олимпиадасидан кейин аввалгидан яхшироқ тушуна бошладим. Кимларнидир танидим, унинг ичига қисман кириб кўрдим. Уни зўр тушунмасам-да, эртанги жангда Мейвезернинг имкониятлари анчагина кўп эканини ҳис қилиб турибман. Файзиев чиройли ўхшатиш қилди, қуруқлик ва денгизда қирол бўлган шер ва акула ўртасидаги жанг бу. Фарқи, шер сувга тушиб олишмоқчи.

Ўзини тутиши ва манманлиги томонидан олиб қараганда, Конор МакГрегорга симпатия умуман йўқ. Бу борада Мейвезердаги камтарлик ҳурматга сазовор. Аммо шундай бўлса-да, анъаналарнинг бузилишини томоша қилиш завқли баъзида. Боксчининг UFC вакили томонидан мағлуб этилиши, бунинг устига мана-ман деган боксчиларнинг тиши унга ўтмаган бўлса, тасаввур қиляпсизми? Агар жанг шундай якун топса, бу жуда катта шов-шув келтириб чиқаради. Бокс ва UFC ўртасидаги зиддиёт ҳамда рақобат янада авж олади. Бундан профессионал спорт ютади.

Кўпчилик бунинг шоу экани ҳақида айтишдан чарчаётгани йўқ. Ҳа, бу шоу! Аммо сўнгги вақтларда футбол ҳам шунга айланиб қолмаяптими? Трансфер ойнасидаги жараёнлар, майдонда тўп сураётган футболчилар ва уларга бўлган қизиқиш томонидан келсак.



МакГрегор пулни яхши кўради ва бу борада у бингони урди. Мейвезер ҳам шунчаки рингга чиқиб бергани учун 100 миллион олади. Бунга қолган фойдалар қўшилаётгани йўқ ҳали. Аммо рингда шоу кетмайди. Шунинг учун ҳам бу жангни кўрса арзийди. Бу шунчаки икки жангчи ўртасидаги навбатдаги кураш эмас. Бунда Мейвезер ва МакГрегор нафақат ўзининг, балки бутун бир спортнинг шаънини ҳимоя қилади. Эътибор беринг, Тайсондан тортиб, исталган боксчини олиб қаранг, ҳаммаси Мейвезернинг ёни бўлиб турибди, уни қўллаб-қувватлаяпти. Борди-ю, Мейвезер мағлуб бўлиб қолса, у нафақат ўзининг, балки қолган афсоналарнинг ҳам юзини ерга қаратиб қўяди. Шу томондан олиб қараганда ҳам бу зўр жанг.

Мейвезернинг мағлубиятини истаяпманми? Шуниси ўзим ҳам билолмай турибман. Қандайдир хоккейчи келиб, Месси ва Роналдудан яхшироқ футбол ўйнаб юборса, бу миллионлар ўйини мухлисларининг ҳамиятига тегиши мумкинми? Шунча вақтдан буён уларни зўр билсаг-у, бошқа спорт турларида биз билмаган талантлар кўп бўлса, ғалати бўлади, тўғрими? Балки Флойднинг ғолиб чиқиб, UFC вакилларига оташин салом йўллаши ва ўз рингидан ташқарига чиқмаслигини уқтириб қўйишини кўриш қизиқарлироқдир.

Кимнинг ютиши ва нима бўлишини билмаётганим учун ҳам шу жангни кутяпман.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика