Latest news

22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  7 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  1 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  34 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  22 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  17 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  423 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир" News

Диёр Имомхўжаев: "Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир"

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида янги хабар жойлади.

"Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишиш учун киритилди.

Лойиҳа ўзида букмекерлик фаолиятини амалга оширишдаги қонунбузарлик учун шахсни жавобгарликка тортиш, ўйин жараёнлари ёхуд уларнинг натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида келишилган ўйинларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек, букмекерлик фаолиятидаги қонунбузарлик учун жавобгарлик каби масалаларни акс эттиради.

Сир эмаски, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўлими сўнгги икки йилда футболимизда юз берган бир қатор ноҳалол ҳолатларни аниқлашга эришди. Шу тариқа ташкилот бир қатор футболчиларни маълум муддатларга футболдан четлаштирди, бир нечта жамоа мусобақалардан олиб ташланди. Мазкур қонун лойиҳаси амалга тадбиқ этилса, яқин келажакда футболдаги соғлом рақобатни сунъий равишда бўғаётган кимсаларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлади. Бу келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги қадамлардан биридир", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика