Latest news

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Дисквалификация қилинган футболчи келишилган ўйинларда қатнашмаганини айтди News

Дисквалификация қилинган футболчи келишилган ўйинларда қатнашмаганини айтди

Куни кеча сайтимизда "Banladesh Footbal Live" канали тарқатган хабар эълон қилинди.

Унда Бангладешда фаолият юритаётган ҳамюртларимиздан бири келишилган ўйинларда қатнашгани учун 2 йилга дисквалификация қилингани айтилган. Воқеага аниқлик киритиш мақсадида Саиддостон Фозиловнинг ўзи билан боғландик.

— Айни пайтда қаердасиз, трансфер ҳуқуқингиз қайси жамоага тегишли?

— Ҳозир Бухородаман. 7 август куни қайтгандик Бангладешдан. Ҳозирча эркин агент бўлиб турибман.

— Футболдан 2 йилга четлатилганингиз тўғрисидаги хабарни қачон эшитдингиз?

— Championat.asia нашрида чиқишидан аввалги кун кечки пайт. Ўқиб, ҳайрон қолдим. Дарҳол Банладеш футбол федерациясига апелляция бердим, ФИФАга мурожаат юбордим. 

— Бангладеш сайтлари бунақа хабар чиқариши учун асос борми?

— Йўқ. Улар мен билмаган ҳолатда ҳамма жойга тарқатиб юборишди. Ҳеч кимнинг қўлида исбот йўқ. Шунингдек, Championat.asia'дан ҳам хафа бўлдим. 

— CA ўз вазифани бажаряпти. Нега эътироз билдиряпсиз?

— Мен Бангладеш нашрлари, федерациясидан нега бундай бўлганига жавоб олишга ҳаракат қиляпман. Ўзимизда Championat.asia'да расмларим, исмим билан чиқиб кетди. Бу нашрни барча яқинларим ўқийди. Шу туфайли кўриб, шокка тушиб қолдим.

— У ерда тотализатор мавзуси бўлганми?

— Ҳа. Биз Бангладешда эканимизда чақириб, суҳбатлашишган эди. Улар футболчилар айбсизлигини, гап клуб раҳбариятида эканини билишарди.

— Унда нега ўйинчилар жазоланяпти?

— Раҳбариятни айблаш учун ҳеч қанақа исбот топа олишмай, барча айбни 4 ҳимоячи ва дарвозабонга қўйиб юборишган. Менда исботлар етарлича. Буни Бангладеш федерациясига ҳам, ФИФАга ҳам кўрсатиб, ўзимни оқлай оламан.

— Бу ҳали якун эмасми?

— Йўқ, мен ўзимни оқлайман. Бангладеш нашрлари тарқатган хабар расмий эмас. Ҳали ҳеч кимнинг почтасига хат юборилмаган.

— Саиддостон, 2019 йил Про лига вакили "Зарангари" (Ғиждувон) жамоасидаги ўйинларингизни стадиондан кузатганман. Ўша жамоа ҳам тотализатор туфайли лигадан четлатилганди. У ишда алоқангиз бўлмаганми?

— Йўқ. "Зарангари"даги воқеаларда футболчиларнинг алоқаси йўқлиги тасдиқланган, клуб ёпилган эди. Бу сиз ишлайдиган сайтда ҳам чиққан.

— Тушунарли. Агар қўшимча гапларингиз бўлса, марҳамат.

— Ҳимоячи бўлишимга қарамай, "Баридхара"да тўпурарлардан бири эдим. 4та гол уриб, ассист ҳам берганман. Айтганимдек, ўзимни оқлайман ҳали. Championat.asia'дан ҳам хафаман. Ўша хабарни ким ёзган? Судга бераман. Ҳеч қандай исботи бўлмай туриб, мени тотализатор ўйнаганга чиқаришди. Ҳозир емаган сомсамга пул тўлаб ўтирибман...

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика