Latest news

17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8

Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари News

Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари

"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота Испания ғарбида автоҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлди.

Португалиялик футболчининг ҳаёти давомидаги энг эътиборли фикрларини бир жойга жамладик.

Ёдимда, тахминан олти ёшларда эдим, отам мени сузиш тўгарагига ёздирганди. Мен ундан йиғлаб, ўша вақтда бўладиган футбол машғулотларига ўтишим мумкинми, деб сўрардим.

Криштиану Роналду менинг қаҳрамоним ва кумирим эди – унинг "Манчестер Юнайтед"да энг юқори даражада ўйнаганини, "Олтин тўп" ва бошқа мукофотларни қўлга киритганини кўрганман. Португалиялик бўлганим сабабли, доимо уни ўрнак қилиб олишга интилганман.

Футбол ҳар доим севимли ишим бўлиб келган.

Илк хотираларим 2004 йилги Европа чемпионатига бориб тақалади. Ўшанда Португалия финалга чиққан ва афсуски, биз ютқазган эдик. Мен етти ёшда эдим ва бу ҳодисани аниқ-тиниқ эслайман.

16 ёшимда ҳам футбол ўйнаш учун пул тўлашга тўғри келарди. Пулни мен эмас, ота-онам тўлаганлигини ҳисобга олсак, мен учун энг оғир нарса уларнинг клубга пул тўлаш учун қилган ҳаракатларини кузатиш эди. Ўйлайманки, бу жараён менга ҳеч қачон қайтара олмайдиган қарз юклади. Албатта, буни қайтаришга ҳаракат қиламан.

Мен каби жуда паст дивизионларда ўйнаётган пайтларда ҳам таслим бўлмаслик керак. Бу фақат менга тегишли эмас, бундай мисолларни кўплаб топиш мумкин. Ҳар доим чўққига чиқиш имконияти бор. Ҳеч қачон таслим бўлмаслик – энг муҳим ғоя.

Бошдан кечирган ҳар бир тажрибангиз, ҳар қандай қийинчилик сизни кучлироқ қилади, менда ҳам худди шундай бўлган. Албатта, ҳозир ҳаммаси яхши бўлиши мумкин, лекин илгари бундай эмас эди. Ўз олдингизга қўйган мақсадларга эришиш учун доимо ҳаракат қилишингиз, интилишингиз керак.

Ҳаётнинг сири шундан иборатки, ҳеч қачон таслим бўлмаслигингиз керак.

Ҳаётда турли қийинчиликларни енгишимиз керак.

Баъзан олдинга икки қадам қўйиш учун орқага бир қадам ташлашга тўғри келади.

Янги клубга ўтганингизда, иложи борича тезроқ мослашиш учун очиқ фикрли бўлиш жуда муҳимдир.

Имконият пайдо бўлган лаҳзадан бошлаб, уни ҳеч қачон қўлдан бой бермадим. Ўйлайманки, ёшлигимизда доимо ишонч билан яшаймиз. Лекин Ливерпулга етиб боришимга эҳтимол ишонмаган бўлсам керак. 

Яхши формада пайтим майдонда тер тўкиш имкониятини қўлга киритиш учун ҳар бир машғулотда энг яхши ҳолатимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Тоғнинг чўққисига чиқиш эмас, балки у ерда қолиш энг қийин иш ҳисобланади. Ушбу мақол мен учун жуда чуқур маънога эга. Бу давр энг қийинидир, чунки чўққига биринчи бор етиб боришни истайдиган одамлар доимо топилади. Сиз уларга ўзингиздан кўра кўпроқ ирода ва ғайратга эга бўлишларига йўл қўймаслигингиз керак.

Мақсадимиз – ҳар қандай соврин учун курашиш. Ўз мақсадим эса – ўтган йилга нисбатан кўпроқ гол уришга интилиш. Янада яхшироқ бўлиш. Илгари эришмаган ютуқларимга эришиш. Ўз чўққимга етиш. Мен ҳали ҳам анча такомиллашишим мумкинлигини биламан. Айнан шу нарса мени ҳар куни кўпроқ меҳнат қилишга ундайди.

Жароҳатланганингизни ва маълум вақтгача майдондан ташқарида қолишингизни билган онингиз нокаутга ўхшайди, лекин яна оёққа тура олишингиз керак. Умид қиламанки, одамлар ҳали менинг энг яхши томонларимни кўришмаган. Мен ўзимнинг нималарга қодир эканлигимни биламан.

Футбол ҳақида узоқ муддатли режалар қилишимиз қийин, чунки ҳар қандай ҳодиса содир бўлиши мумкин. Кўп ўйинчилар муддатидан олдин гапирганларида муаммоларга дуч келишган, шунинг учун мен бундай хатога йўл қўйишни истамайман.

Қайердан келганимиз эмас, балки қайерга кетаётганимиз муҳимроқ.

Бу кун – биз ҳеч қачон унутмайдиган кун.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +12   

Comments

   
06 jul 20:41:40
Nurmuhammad Gafurov
Reply to comment by Rustam_Liverpool
Ha elsadim. Tottenhem bilan Londondagi o’yinda Jota bo’sh darvozaga urolmagandi a ?
Xa eslabsiz juda aylangan internetda nima boʻlsa ham jota yaxshi inson ekan butun dunyo qaygʻurdi
   
06 jul 15:15:50
Rustam_Liverpool
Reply to comment by Nurmuhammad Gafurov
Jota ajoyib bir oʻyin taqdim etgan Bobur Akmalov sharhida edi. Jota opkeldi opkeldi tepdi hammaga kuldi ulashgan kun Bobur aka ham yorvorgan kulgini reaksiyani shu uchun ham Diego Silva Jota unutilmas futbolchi bobqoldi
Ha elsadim. Tottenhem bilan Londondagi o’yinda Jota bo’sh darvozaga urolmagandi a ?
   
05 jul 01:50:39
Nurmuhammad Gafurov
Jota ajoyib bir oʻyin taqdim etgan Bobur Akmalov sharhida edi. Jota opkeldi opkeldi tepdi hammaga kuldi ulashgan kun Bobur aka ham yorvorgan kulgini reaksiyani shu uchun ham Diego Silva Jota unutilmas futbolchi bobqoldi
   
04 jul 20:04:27
Usoma bin Fayyoz
You'll never walk alone(YNWA)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика