Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Динамо"нинг ғалабали серияси 20 ўйинга етди News

"Динамо"нинг ғалабали серияси 20 ўйинга етди

Биринчи Лига 28-тури доирасида Самарқандда Қаршининг «Насаф-2» клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси кетма-кет мавсумдаги 20-ғалабасини қўлга киритди.

Кетма-кет учинчи учрашувни мезбонликда ўтказган кўҳна шаҳарлик футболчилар «Зомин», «Машъал-2»дан сўнг энди «Насаф-2» жамоасини мағлуб этишга эришдилар.

Ўйин тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтган бўлсада, учрашувдаги ҳисоб бўлим якунига келиб очилди. 41-дақиқада Жонибек Кўчимов рақиб ҳимоясидаги пала-партишликдан фойдаланиб, мухлисларни қувонтирди, 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин тизгини мезбонларда бўлди. Баҳснинг 63-дақиқасида Алишер Холиқовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган Омаджон Тайлоқов, бу сафар ҳам нишонда адашмади, 2:0.

Ушбу ғалабадан кейин «Динамо» жамоасининг ғалабали серияси 20 та баҳсга етди. Самарқанд жамоаси турнир жадвалидаги пешқадамликни ўзида сақлаб, бош мақсади Олий Лигага қайтиш учун яна бир муҳим қадамни ташлади.

«Динамо» кейинги икки турда 4 ва 7 октябрь кунлари Тошкентда «НБУ-Осиё» ва «Пахтакор-2» жамоалари меҳмони бўлади.

Биринчи Лига. 29-тур.

25 сентябрь (якшанба)

«ДИНАМО» - «НАСАФ-2» - 2:0

Самарқанд, 1552 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,2, Х. Баҳодиров (Тошкент) – 8,0, Д. Клепиков (Тошкент) – 8,3, С. Ҳокимов - 9

Назоратчи: Т. Абдуллаев (Ташкент).

Голлар: Жонибек Кўчимов (41), Омаджон Тайлоқов (63, пенальти).

«Динамо»: Михаил Наумов, Алексей Николаев (Ҳакимхон Аъламхонов, 85), Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов (Лазиз Нуриддинов, 66), Омаджон Тайлоқов, Жонибек Кўчимов, Фирдавс Абдусалимов (Ислом Шарипов, 36), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46), Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов, 63)

«Насаф-2»: Жавоҳир Комилов, Шамсиддин Саъдуллаев, Сирож Еттибоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Достон Бердиқулов, Жавоҳир Ашуров, Дилшод Саидов, Наврўз Иззатуллаев, Шохруҳ Сафаров, Шерзод Насруллаев, Самандар Шукуруллаев.

Огоҳлантиришлар: А. Бозоров (48) – Г. Ғайбуллаев (41), Д. Бердиқулов (41), С. Шукурулаев (41), Ш. Насруллаев (43).

Четлатиш: С. Шукуруллаев (иккинчи огоҳлантириш, 88).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика