Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Динамо"нинг энг яхши футболчиси - мухлислар бўлди" — Рўзиқул Бердиев News

"Динамо"нинг энг яхши футболчиси - мухлислар бўлди" — Рўзиқул Бердиев

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди ва ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида шуни айтишим мумкинки, ҳисобда олдинда бора туриб якунда дуранг қайд этиш бизни қониқтирмади. Чунки ғалабани ушлаб қола олмадик. Бу "Насаф"га хос натижа эмас. Бу бизни бироз ранжитди.

"Динамо" айнан узун паслар орқали ўйнаши ва жарима майдончасига оширмалар орқали вазиятлар яратишини билардик. Аммо гол ўтказилган вазиятда диққатни бирозгина йўқотиш қимматга тушди. 

Тан олиш керак, танаффусдан кейин иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмини жуда ёмон бошладик. Ғалабани илиб кетиш учун вазиятлар етарлича бўлди. Аммо ҳужумларга охирги нуқтани қўйишда оқсадик. "Динамо" жамоаси ҳам ўйинга бўлган эътибори, жиддий ёндошуви ва иштиёқ эвазига яхши ўйнашди. Уларнинг бугунги ўйини натижага мос равишда бўлди. Яъни, жамоа очко олишга муносиб ўйнади. 

Бир очко олдикми ёки икки очко йўқотдикми? Дастлаб айтганимдек, бугун биз қимматли 2 очкони йўқотдик. Чунки ғалабани ушлаб қололмадик. Лекин рақибнинг ўйини якуний натижага мос равишда бўлди. "Динамо"нинг энг яхши футболчиси - мухлислар бўлишди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлови ва далдаси уларга қўл келди. Стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Тан олиш керак, ҳар иккала жамоа мухлислари яхшигина муҳитни вужудга келтиришди. 

Шароф Муҳитдинов нега кўринмади? ОТЖ йиғинида мазкур футболчи жароҳат олган ва жамоага жароҳатланиб қайтди. Бобир Абдихолиқовда ҳам кичик жароҳат борлиги учун уни захирадан туширдим. Шу боисдан ҳам таваккалга қўл урмадим. Бобир, Шароф ва Азиз сафимизга қайтганидан сўнг "Насаф" янада кучаяди. 

Ғаниев қачон қайтади? Шифокорларнинг маълум қилишича, яқин 20-25 кун ичида Ғаниев умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши мумкин. Ўйлайманки, Азиз тезроқ жамоага қайтади.

Ҳужумчиларимизда бироз совуққонлик етишмади. Бугунги ўйиннинг қадри ва аҳамияти юқори бўлгани учун ҳаяжонланишди. Таркибимиз асосан ёш. шу боисдан ҳам ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашганимизда, қийин пайтда ўйинни ўз қўлига олиб, етакчилик хусусиятларини намойиш этишлари кераклигини талаб қиламан.

Жамоанинг янги мавсумдаги асосий мақсад ва вазифаси эътиборни ёшларга қаратиш, кўплаб иқтидорларни етказиш ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишдан иборат. Жамоа олдига янги мавсумда юқори вазифалар қўйилмайди. Қўйилса ҳам нотўғри бўларди. Чунки ҳозирги клуб олиб бораётган сиёсат ва имконияти чемпионлик, совринли ўринлар ёки кубок учун курашадиган даражага мос эмас. Лекин биз албатта ёш жамоа билан ҳам "Насаф"нинг асл қиёфасини йўқотмасликка, рақобатбардош жамоа тузишга ҳаракат қиламиз. Чунки қўл остимда жуда кўп ёшлар, истеъдодлар бор. Ҳали жароҳатдаги футболчилар қайтишса, жамоа янада кучаяди. Бунга эса озгина вақт керак. Бугунги баҳс мавсумдаги илк ўйин. Балки бугун жуда мазмунли ўйин намойиш этмаган бўлишимиз мумкин, аммо умумий олганда, жамоам кўрсатган футбол менга ёқди. "Насаф" тутган йўл яқин келажакда ўз мевасини беради. 

Рақибнинг ожиз нуқтаси? Биз улар жисмоний тарафлама 90 дақиқа ўйнай олмасликларини билардик. Эътибор берган бўлсангиз, ўйин охирида ташаббус бизнинг қўлимизда бўлди", - деди Рўзиқул Бердиев. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Самарқандда "Динамо" билан дуранг натижасига имзо чекишди.

Dinamo

Amirjon Safarov - 51'

Superliga. Round 1

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Finished

Nasaf

Dilshod Saitov - 12'

45'
90'
51'  Amirjon Safarov
51'  Sardor Eminov
62'  Shohruh Eshbutaev (Botirali Ergashev)
66'  Damir Temirov (Jasur Azimov)
77'  Amirjon Safarov (Vohid Shodiev)
82'  Hakimjon Alamxonov
12'  Dilshod Saitov
12'  Hurshidbek Mukhtarov
71'  Ойбек Бозоров (Bobir Abdikholikov)
79'  Акмал Мозговой (Islom Kenjaboyev)
90'  Islom Rashidkhanov (Doniyor Narzullaev)

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика